Бешим Бекмуродов томорқани яшнатиб дилларни яйратмоқда. 

Бешим Бекмуродов томорқани яшнатиб дилларни яйратмоқда. 

https://t.me/olottumani

Юртимизда ердан унумли фойдаланишга қаратилган эътибор йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Томорқасини гуллатган инсон турмушини ҳам баҳордек яшнатиб, шод-хуррам умргузаронлик қилаяпти. Бундай инсонлар сафи эса кундан-кунга кўпаймоқда. Томорқаси яшнаб турган хонадонда муаммолар эмас, янги-янги ғоялар дунёга келади.

Дарҳақиқат, томорқани ривожлантириш одамлар турмуш даражасини оширибгина қолмасдан, ўсиб келаётган ёш авлодни меҳнатга ўргатади. Хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса бўлиб қўшилади. Энг муҳими, бозор иқтисоди шароитида озиқ-овқат мўл-кўллигига эришилиб, дастурхонимиз тўкинлигига хизмат қилади.

Олот туманидаги "Човдур" маҳалласида 3 минг 150 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. 691 та хонадон эгалари томорқадан самарали фойдаланиб келишмоқда.

Ушбу маҳаллада яшовчи Бешим ака Бекмуродов 30 сотихли томорқасидан самарали фойдаланиб, рўзғорига барака киритмоқда. 

Омилкор намунали томорқачининг кўчасидан ўтишингиз билан бағри дилингиз яйрайди, сабаби Бешим ака олд ҳовлисидаги 20 турдан ортиқ арча, сосна, мочевейник, голубой купарец, голубая ель, қирим соснаси, пиа компакт арчаси, ҳамишабаҳор, юка ҳамда 20 турдан ортиқ атиргуллар ва турли гул кўчатлари кўчани яшнатиб турмоқда. Бундан ташқари ҳовлида сунъий лайлаклар бағри дилингизни яшнатади.

Шунингдек 20 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатларидан парваришланиб келинмоқда.

Асосан ёнғоқ, гилос, нок, олма, ўрик, хурмо дарахтларига хонадонда эътибор кучайгани боиси хар йилда 1 тоннадан ортиқ ёнғоқ ҳамда турли меваларнинг бозори йўлга қўйилган.

Бундан ташқари ёнғоқ ва мевалар қўни-қўшни ва фарзандлари дастурхонида ҳамиша муҳайё.

Теракзорида 5 мингдан ортиқ терак парваришлаб, қурилиш материалларини тайёрлаш билан бирга ишбилармон Бешим ака теракдан узум толорини тайёрланишининг сирини ўрганган.

Айни кунда 30 турдан ортиқ ток парваришланмоқда, бунинг натижаси ҳам тез орада ҳосилини кўрсатади.

Томорқада картошка, пиёз, саримсоқ пиёз ва уруғчилик етиштирилмоқда, асосийси бозордан мева ва полиз экинлари, сабзавот сотиб олинмайди, ушбу хонадон бозорларга маҳсулот чиқаришга одатлангани кўпларга намуна.


- "Уй хўжалигим тотув, дастурхонимиз тўкин сочин. Ерга меҳр берган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди, ҳаммасига улгураман, набираларим гилос териб тановул қилишса чарчоқларим чиқади. Келажакдаги ниятларим янада томорқамни яшнатиш, павлония дарахтидан экиб кўпайтириш, интенсив мевали дарахтлар экиб мева етиштиришга ҳам бош қотириб турибман", - дейди қаҳрамонимиз Бешим ака Бекмуродов.

Бундай меҳнаткашлар сафи Олот туманида тобора кўпаймоқда. Ғанимат кунларнинг қадрини билган асл деҳқонларимиз, омилкор томорқа эгалари ўз ихтиёридаги ерларда экин-тикин ишларини аллақачон саришта қилиб, томорқасига эҳтиёжи учун зарур бўлган маҳсулотларни парвариш қилмоқда. Серҳосил еримиз, даромад олишга кенг ҳовлимиз бор экан, ҳар биримиз томорқа маданиятини юксалтириб, хонадонларимизни обод, яшаш шароитимизни намунали тарзга келтиришга масъулмиз. Ердан унумли фойдаланиш рўзғорнинг бутлиги, бозорларимизнинг тўкин-сочинлигига асос бўлмоқда.

Олот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.



Report Page