Бешик ҳақида...
Чирчиқ шаҳар тарихи музейиБЕШИК.
👩🦲Ўзбек хонадонида интизорлик билан кутилган ва ҳаммага хурсандчилик улашувчи чақалоқнинг дунёга келиши, ўз навбатида, ота-онага жиддий масъулият ҳам юклайди. Бу янги меҳмонни жисмонан етук қилиб вояга етказишда ўзбек миллати кўп асрлардан бери бешикка таяниб келади.
📁Бешикнинг деярли ҳар бир хонадонда ўзига яраша ўрни бор. Гарчи бешик хусусида қарама-қарши фикрлар тарқалиб, тиббиёт ходимлари томонидан муҳокама мавзусига айланган бўлса-да, у ўз ўрни ва аҳамиятини йўқотгани йўқ.
🔺Бешик қадимдан ўзбек, тожик, туркман, қорақалпоқ, қирғиз ва бошқа шарқ халқлари орасида кенг тарқалган. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, бешик қачон пайдо бўлган? Унинг тарихи билан боғлиқ нималар бизга маълум?
📍Бешик нафақат ўзбек, балки Марказий Осиё, Афғонистон халқларининг ҳам қадрияти. Ундан бир вақтлар турклар ҳам фойдаланишган.
📖Ёзма манбаларда «бешик» сўзи илк марта Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғати турк» (XI- аср) асарида учрайди.