Беруний туманида сайёр қабул ташкил қилинди

Беруний туманида сайёр қабул ташкил қилинди

@adliyangiliklari

Адлия вазири ўринбосари М.Икрамов Беруний тумани "Абай" ОФЙда ташкил этилган сайёр қабулда фуқаролар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини ўрганди.

Қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилиниб, қаноатлантирилди, мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

Мурожаатчиларга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди,"Аёллар дафтари"да турганларга ишга жойлашишди кўмаклашилди, ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди ҳамда туғилганлик гувоҳномалари расмийлаштириб берилди.

Бундан ташқари фуқаролиги йўқ шахснинг фуқаролик паспорти олиш юзасидан, Россияда туғилган фарзандига туғилганлик гувоҳнома олиш, Ҳимоя ордери олиш, турар жойига кадастр ҳужжат расмийлаштиришда участка майдонини қайта ўлчаш, ҳамшира мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш ҳамда тадбиркорнинг ерга оид масаласи юзасидан ҳам қилинган мурожаатларига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Report Page