«Бепул юридик маслаҳатлар куни» акцияси бўлиб ўтди
Аввал ҳам хабар берганимиздек, «Юксалиш» Умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда бугун 2021 йил 29 июнь куни Андижон вилоятининг Улуғнор туманида «Бепул юридик маслаҳатлар куни» акцияси ўтказилди. Унда адвокатлар томонидан аҳолига бепул маслаҳатлар, тушунтиришлар берилди.
Бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад — вилоятнинг чекка ҳудудларида аҳоли турли қатламларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва жамиятда ҳуқуқий онг ва маданият даражасини ошириш, халқ билан мулоқот механизмини яратиш, ҳуқуқни қўллаш соҳасида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилди. Бугунги акция тадбирида аксарият фуқаролар асосан уй-жойларига кадастр хужжатларини расмийлаштиришда муаммоларга дуч келаётганлиги, бу борада малакали адвокатлар томонидан тегишли маслаҳатлар, тавсиялар ва тушунтиришлар олганликларидан иборат бўлди.
Ўтказилган «Бепул юридик маслаҳатлар куни» акциясида иштирок этган фуқаролар адвокатлардан мамнун бўлиб, келажакда шахсий ҳаётларида ўз ҳуқуқ ва эркинликларини тушунган ҳолда ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Адвокатлар палатаси
Матбуот хизмати