Бензин махсулотларини талон тарож қилган фуқаролар аниқланиб ушланди

Бензин махсулотларини талон тарож қилган фуқаролар аниқланиб ушланди


Жорий йилнинг 30 январь куни фуқаро Б.С, Ш.Д., Д.И. ва бошқа шахслар билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, олдиндан жиноий тил бириктириб, Россия Федерацияси Орск шаҳри нефтни қайта ишлаш заводидан, Тошкент шаҳри, Сирғали 5-даҳасида жойлашган “Carpe Diem Energy” МЧЖ хорижий корхонасига юборилган 7 та цистерна вагонларга юкланган АИ-95 маркали бензин махсулотларини ўғирлаб олиш кетиш учун вагонларнинг тепа қисмидаги люкига ўрнатилган тамғаларни кесиб, вагонларнинг люкларини очиб, ўз бошқарувларида бўлган нефть махсулотларини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларига юклаб олиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур холат юзасидан Б.С ва бошқаларга нисбатан Тергов бошқармаси ЎМИБ терговчиси майор А.Х.Эргашев томонидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Транспортда ХТББ Тергов бошқармаси

катта терговчиси полковник

Байкабилова Ильсия Туфлиевна

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Report Page