Беморлар учун

Беморлар учун

Ismailov Jahangir

Савол:

 Варикоз касаллигини кандай килиб операцияСИЗ даволаш мумкин?

Жавоб:

Оеклар варикоз кенгайган томирларни операциясиз даволаш усули, яъни склеротерапия. 

Склеротерапия – оеклар варикоз кенгайган томирларни самарали даволаш усули бўлиб, у махсус препаратларни инъекция йўли билан томирга юбориш ва эластик чулки кийдиришдан иборатдир. 

Муолажанинг натижаси узоқ муддата, аксарият холларда эса бир умрга яхши даволаниш ҳамда косметик жиҳатдан самарали хисобланади. 

Даволаш муолажаларида махсус усулда ўткир, қалинлиги соч толасидай булган игналардан фойдаланилади. 

Бир муолажанинг давомийлиги ўртача 10-15 дақиқадан иборатдир. Даволаниш жараёни беморларнинг турмуш тарзига ҳеч қандай халал бермайди. 

Ушбу муолажалар варикоз кенгайган томирларни самарали равишда даволаб, оеклардаги қон айланишини сезиларли даража яхшилайди ва касалликнинг барҳам топишга кўмак беради. Бунда касалликнинг белгилари - оғриқлар, шишлар, томир тортишлар, толиқишлар ҳам барҳам топади. Ушбу муолажа фақат зарарланган, яъни варикоз кенгайган веналарга танлаб таъсир кўрсатиш орқали амалга оширилиб, унда соғлом веналарга таъсир утказилмайди. 

Даволашнинг асосий максади - варикоз касаллигининг хаёт учун хавфли булган асоратларини (тромбофлебит, чукур веналар тромбози, упка тромбоэмболияси) олдини олишдир. 

Даволашнинг асосий афзалликлари: 

Бунда операциядан кейинги чандиқлар, излар ва улар туфайли келиб чиқадиган асоратлар бўлмайди. 

Бу усул косметик жиҳатдан хам маъқулдир, у туфайли қон томирлардаги тўрлар ва юлдузчалар хам даволаниб йўқотилади. 

Ушбу муолажадан сўнг беморлар ўз иш фаолиятини давом эттиришлари мумкин (даволаниш муолажаларини ўтказиш учун касалхонада ётиш, кассалик варақасини очиш шарт эмас). 

Даволаш муолажалари неча маротаба ўказилиши керак? 

Бу хар бир бемор учун алоҳида белгиланади. 

Битта муолажа пайтида шифокор 1 тадан 20 та гача инъекция қилиши мумкин. Уколларнинг сони ва беморнинг давога келиши (яъни сеанслар сони) зарарланган веналарнинг ҳолатига ва хажмига боғлиқ бўлади. 

Даволанишдан олдин: 

Муолажадан олдин душга тушиб, оёқларни оддий совун билан ювилади. 

Муолажага қулай ва кенг кийимларда, оёкларни сиқмайдиган пойафзалда келинади. 

Муолажадан 1,5 соат илгар енгилроқ бўлсада овқатланиб олинса мақсадга мувофик булади.


@Far_flebos

Report Page