Беморлар ўртасидаги жанжал
Ички ишлар вазирлигиЖорий йилнинг 20 ноябарь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 1-сонли шаҳар сил касалликлари касалхонасида даволанаётган В.Е. даволаниш хонасида ўзаро жанжал сабаб шу ерда даволанаётган В.Б.нинг бошига стул билан бир неча маротаба уриб, жароҳат етказган.
Натижада В.Б. касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. В.Е. эса қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси