Белгиланган меъёрга жавоб бермайдиган 50 тоннадан кўпроқ йодланган ош тузи реализацияси тақиқланди

Белгиланган меъёрга жавоб бермайдиган 50 тоннадан кўпроқ йодланган ош тузи реализацияси тақиқланди

Расмий хабарлар

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова маълум қилди.


Маълум бўлишича, бугунги кунда республикамизда 117 та йодланган ош тузини ишлаб чиқариш ва қадоқлаш корхоналари мавжуд.


2022 йилда 47та корхоналарда ўрганишлар ўтказилди. Май ойининг ўзида 7 та йодланган ош тузини ишлаб чиқариш ва қадоқлаш корхоналарида ўрганишлар ўтказилди ва намуналар лаборатория текшируви учун келтирилди. Олиб келинган 11 та туз намунасидан 27,2 фоизи белгиланган меъёрга жавоб бермаганлиги сабабли жами 50,6 тонна яъни Тошкент вилоти, Зангиота тумани “Позика Туз Савдо” МЧЖдан 2,0 тонна, Сурхондарё вилояти, Шеробод туманидаги “Чорбоғ Баракали Туз” МЧЖдан 15,5 тонна, “Улуғбек Жовлиев” оилавий корхонадан 10,0 тонна ва Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги “Татли туз” МЧЖдан 2 тонна, “EKO CRISTAL” МЧЖдан 7,0 тонна ва Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “ТIGER TRADE” МЧЖдан 4,1 тонна ош тузи реализацияси тақиқланиб, қайта йодлаш бўйича корхона раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди. 


Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар бўйича 7 нафар жавобгар шахсларга нисбатан баённомалар расмийлаштирилиб, қонунчиликда белигиланган тартибда кўриб чиқиш бўйича жойлардаги судларга ҳужжатлар тақдим этилди. Йодланган ош тузини ишлаб чиқариш, сотиш ва истеъмол қилиш соҳасида самарали ҳуқуқи ва ташкилий асосларни қабул қилиш муҳимдир. Инсон саломатлигини тўлиқ ҳимоя қилиш, йод танқислиги билан касалланнишни жадаллаштирибгина қолмасдан, мамлакат аҳолиси фаровонлигини оширишга ёрдам беради.


Шунингдек, 2021 йил охирида бир гуруҳ тадқиқотчилар Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари мактаб ўқувчилари ўртасида селектив тадқиқот (пешоб ва ош тузидаги йод миқдорини аниқлаш) ўтказдилар. Натижада Андижон ва Фарғона вилоятларида тадқиқот гуруҳининг 30 фоизида йод танқислиги аниқланган. Истеъмол қилинадиган туз намнулари таҳлили шуни кўрсатдики, ҳудудларда истеъмол қилинаётган ош тузининг 10 фоиздан 53,3 фоизгачасининг таркибида йод миқдори камлиги аниқланди. 


Мазкур вилоятлар мисолида айтиш мумкинки, эпидемиологик вазиятни тўлиқ баҳолаш учун бутун республика бўйича янада пухтароқ мониторинг олиб бориш ва статистик маълумотларни таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ. 


Республикамизда йод танқислиги касалликларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлардан кўзланган мақсад аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишдан иборатдир.


Report Page