“Белдерсой” ҳамда “Сижжак” оромгоҳларининг бино ва иншоотлари сотилади

“Белдерсой” ҳамда “Сижжак” оромгоҳларининг бино ва иншоотлари сотилади

Пресс-служба Тошкент вилояти ҳокимлиги

“Белдерсой” оромгоҳи денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда, Тянь-Шан тизмасининг этагида, Ўзбекистоннинг энг гўзал ҳудудида жойлашган “Белдерсой oромгоҳи” мажмуаси. Умумий ер майдони 46,1 гектар. Бино ва иншоотларнинг умумий майдони 9 628,0 кв.мни ташкил этади. Фаолият тури- дам олиш маскани. Оромгоҳ меҳмонхонаси 38 та хонадан иборат бўлиб, 78 ўринли ҳамда бир вақтнинг ўзида 4 дан 6 тагача сайёҳларни қабул қиладиган 16 та коттеджлар шинам шароитлари билан вақтни чоғ ўтказиш учун хизмат қилади. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида хона хизматлари, консерж хизмати, кир ювиш хонаси, тиббиёт хонаси, кемпинг, автотураргоҳ, вертолёт қўниш майдонлари ҳам мавжуд. 60 ўринли ресторанда анъанавий ёки замонавий ошхонанинг энг яхши шарқ ва европа таомлари таклиф этилади. Эксклюзив хизмат ва қулай муҳит хақиқий гастрономик эстетикани яратади.

Шунингдек, 40 ўринли ошхона, тунги клуб, лобби-бар, “Dolphin” бар, банкет заллар ўзининг турли хил менюси билан ажаблантиришга тайёр. Спортни дам олиш билан ўтказадиган сайёҳлар учун тренажер зали, теннис корти, бадминтон майдончаси, мини-футбол учун майдон, тир хонаси, финн саунаси, массаж, бильярдхона, “Paintball” учун майдончалари вақтингизни соғлом ўтказишга хизмат қилади. Учрашувлар, семинарлар, музокаралар ёки конференциялар, йиғилиш хоналари, 20 кишилик йиғилиш хоналари учун 60 кишилик қулай конференция хоналари кичик бизнес тадбирларини ўтказиш учун идеал жой. “Белдерсой Оромгоҳи” яқинида таниқли “Кумбел” чанғи трассаси, “stul-lift” мавжуд. “Wellness Center” бутун йил давомида ишлайди.

 


“Сижжак” оромгоҳи

(Бўстонлиқ тумани, Сижжак қишлоғи)

Тянь-Шан марвариди номини олган, денгиз сатҳидан 959 метр баландликда жойлашган, Угам ва Пскем тизмалари билан чегараланган, Пскем дарёси водийсининг ўнг қирғоғидаги Сижжак қишлоғида жойлашган “Сижжак” оромгоҳи сотилади. Умумий ер майдони 5,4 гектар. Бино ва иншоотларнинг эгаллаган майдони 5 016,1 кв.м. Фаолият тури- дам олиш маскани. Оромгоҳ ресторан, кинотеатр, барлар, дискотека, интернет, сауна, спорт заллари, очиқ ва ёпиқ сув хавзалари, котеджларни ўз ичига олган замонавий дам олиш учун ажойиб маскан.

 

“Қизил сув спорт соғломлаштириш” МЧЖ

(Бўстонлиқ тумани, Қизилсув МФЙ)

Ўзбекистон дурдонаси, ажойиб шаршараларию, қайин дарахти боғларига эга, баҳаволиги билан машҳур сўлим маскан “Қизил сув спорт соғломлаштириш” МЧЖ сотилади. Умумий ер майдони 5,9 гектар. Бино ва иншоотларнинг эгаллаган майдони 2 746,2 кв.м. Фаолият тури - дам олиш маскани. Мажмуа бир вақтнинг 110 та меҳмонни қабул қилиши мумкин, ҳар бир хонада барча қулайликлар мавжуд. 8 та котедж, 100 ўринли ошхона, конференция зали, билярд, мини футбол майдони, катталар ва кичик болалар учун сузиш ҳавзалари дам олишингиз учун яхши имкониятларга эга. Ҳудудда автотураргоҳ, фелдшерлик пунктлари мавжуд.

 

Бизнесингиз ривожи ва юксалиши учун қулай фурсат ҳамда имконият!

 

Мурожаат учун; Давлат активларини бошқариш агентлигининг davaktiv.uz расмий веб-сайти ва (71)2592210 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.