Франсиялик мутахасислар вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида....

Франсиялик мутахасислар вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида....

ВБКТТМ Матбуот хизмати

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига Франциянинг Париждаги "Assistance publique – Hôpitaux de" университети халқаро алоқалар директори Флоренс Вебер, болалар онкологияси ҳамширалик хизмати раҳбари Лудивине Лҳомонд, болалар онкологи Мари-Доминик Табоне тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюришди. Бу Парижда ва унинг атрофида фаолият юритувчи университет шифохоналарининг асоси бўлиб, нафақат Европада, балки дунёдаги энг йирик шифохоналар тизимидир.

Ташриф доирасида Бухорода вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, марказ раҳбарияти ва шифокорлари билан учрашди, хусусан, онкогематология бўлими фаолияти билан қизиқди.

Беморларга консултациялар қилинди,мураккаб юқори технологик операциялар биргаликда амалга оширилди.Келгусида хамкорлик қилиш масалалари келишиб олинди.


ВБКТТМ Матбуот хизмати




Report Page