Беларусь Республикаси адлия вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ташриф буюрди

Беларусь Республикаси адлия вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ташриф буюрди

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#Adliya_xabari

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги таклифига биноан Беларусь Республикаси адлия вазири Сергей Хоменко бошчилигидаги Беларус Республикаси делегацияси Ўзбекистонда ишчи ташриф билан бўлиб турибди.

Ташрифдан мақсад – мавжуд муносабатларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш орқали икки давлат адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг адлия ва ҳуқуқ, шунингдек давлат бошқарувининг муайян соҳаларидаги кенг кўламли ислоҳотлар жараёнидаги фаолияти билан танишиш.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик 2021 йил 19 майда Москва шаҳрида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги битимга асосан амалга оширилмоқда.

Ташриф доирасида 16 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Акбар Ташкулов ва Беларусь Республикаси адлия вазири Сергей Хоменко ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Беларусь томонга мамлакатимизда адлия ва ҳуқуқ, шунингдек, давлат бошқарувининг ижтимоий-иқтисодий соҳаларидаги кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида ҳамда ушбу ислоҳотларнинг амалга оширилишида адлия органларининг роли ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида 2023 йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди. Мазкур дастур икки давлат адлия вазирликлари ўртасида турли турдош соҳаларда биргаликда тадбирларни ташкиллаштириш ва чуқурроқ тажриба алмашишга хизмат қилади.

Беларусь Республикаси делегацияси ташрифи доирасида 16–18 ноябрь кунлари Тошкент вилоят адлия бошқармаси, Юнусобод тумани давлат хизматлари маркази, адлия бўлими, ФҲДЁ бўлими ҳамда юридик хизматлар кўрсатиш маркази, шунингдек Ўзбекистон Нотариал палатаси ва “Мадад” ННТ фаолияти билан танишади.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Report Page