Бекобод шаҳрида эпидемиологик ҳолат

Бекобод шаҳрида эпидемиологик ҳолат



Бахтиёр Ярлакабов

Бекобод шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими(СЭО ва ЖСБ) қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳозирги кунда шаҳримизда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 2021 йил бошидан 25 май санасигача 50 нафарни ташкил этади.

Коронавирус касаллиги аниқланган беморларнинг иш жойлари яъни, карантинга олинган объектлар

“Ўзметкомбинат” АЖга қарашли 6 ва 10-сонли мактабгача таълим муассасалари,

Мактабгача таълим бўлимига қарашли 5-сонли мактабгача таълим ташкилоти,

2 ва 16-сонли умумтаълим мактаблари

Ихтисослаштирилган санъат мактаблари 14 кунлик муддатга ёпилган.

Бекобод шаҳар СЭО ва ЖСБ томонидан карантинга олинган объектлар ҳамда хонадонларда мукаммал дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Мутахассислар томонидан назорат ўрнатилган. 

Бундан ташқари аҳоли гавжум ҳамда жамоат жойларида “Бекобод-Буюм-бозориМЧЖ ва “Бекобод Деҳқон бозори” МЧЖларда ҳам касалликка қарши дезинфекция ишларини ўтказиш чора-тадбирлари кучайтирилмоқда.

Касалликнинг бундай авж олишига фуқароларнинг белгиланган карантин қоидаларига аҳоли гавжум ҳамда жамоат жойларида қатъий риоя қилмаётганлиги сабаб бўлмоқда.

Юқоридаги ҳолатларни олдини олиш мақсадида Бекобод шаҳар СЭО ва ЖСБ аҳоли гавжум ҳамда жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юрган ҳуқуқбузарларга нисбатан Республика Махсус комиссиясининг қарори талабларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 54 моддасига асосан 5 бараваригача (1.225.000 сўм) миқдорида жаримага тортилиши тўғрисида огоҳлантиради.

 

 

БЕКОБОД ШАҲАР САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИГИ

ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ БЎЛИМИ


Report Page