Бедарак йўқолган шахснинг қидирувида кўмак сўраймиз!
ИИББ Ахборот хизматиМелибаева Мафтуна Мирзоҳид қизи, 2004 йилда Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган.
М.Мелибаева Чиноз тумани "Эҳтиром" МФЙ "Ёшлар" кўчаси 7-уйда, оила аъзолари билан яшаган. Муқаддам судланмаган, 2022 йил Чиноз туманида жойлашган 4-умумтаълим мактабини 11-синфини тамомлаган.
У, 2022-йил 8-сентябрь куни, яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, шу кунга қадар қайтиб келмаган.
Белгилари: Бўйи 165 см, юзи овалсимон, қошлари сарғиш, кўзлари қора, сочи қора рангда.
Кийимлари: Қора рангли рўмол, очиқ рангли жинсий шим, оёғида қора рангли туфли, кулранг спорт кийимида бўлган.
Агар Сиз, ушбу шахс тўғрисида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз:
(70) 593-11-02, (88) 539-75-75, (97) 012-00-91, (88) 875-16-66, (97) 118-44-00, (97) 711-87-67, (99) 101-88-84 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.
Тошкент вилояти ИИББ