Бедарак йўқолган йигит соғ-омон уйига қайтарилди
Ички ишлар вазирлиги2018 йил 27 декабрь куни Шайхонтоҳур тумани Лола кўчасида яшовчи С.К. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, 2018 йил 26 декабрь куни бирга яшовчи ўғли 27 ёшли Ф.К. “Спарк” русумли автомашинани Чилонзор 7-даҳадан номаълум томонга ҳайдаб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида Ф.К. Тошкент вилояти ҳудудидан соғ-саломат топилиб, уйига қайтарилган. Суриштирув давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси