Барчамиз табиатни асраб авайлашга масьулмиз.

Барчамиз табиатни асраб авайлашга масьулмиз.


Барчамиз табиатни асраб авайлашга масъулмиз. Хозирги кунда экологик ҳолат танг аҳвода. Бу ҳолатни бутун дунё аҳолисини ташвишга солаётган масалалардан бири бўлиб келмоқда. Мисол сифатида озон туюнигини пайдо бўлганлиги ва уни кун сайин чегараси йириклашиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Оқибатда барча тирик организмлар учун зарарли бўлган нурларни тўғридан-тўғри тўсиқларга учрамасдан кириб келиши ва касалликларни пайдо қилиш мумкинлигини биламиз. “Парник Эффекти” юзага келиши Атмосферамиздаги ҳароратнинг кутарилиши ва бунинг оқибатида турли тошқинларнинг юзага келиши холатлари, баъзи жойларда курғоқчиликни ҳукм суриши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳолатлар бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. 

Бу холатларни олдини олиш мақсадида Республикамизда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда жумладан “Экологик партия” ташкил қилинганлиги яккол мисоли. Партия бугунги кундаги экологик муъаммоларни ечимини топади ва олдини олади . Республикмиз ҳозирги кунда сиёсий жараёнлардан бири сайлов олди арафасида турибди. 28 октябр куни Самарқанд шаҳар Оила Марказида “Ўзбекистон Экологик партияси” Самарқанд вилоят партия ташкилоти конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда экология, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳа ходимлари, Самарқанд ветеринария медициниси институти профессор-ўқитувчилар, “Биотехнология, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси” 207-гуруҳ талабалари, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари қатнашди. 

Кириш сўзини Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят партия ташкилотининг раиси А.Қурахмедов олиб борди. Тадбирда 5 та масала курилди. Жумладан Ўзбекистон Экологик партияси II съездига делегатлар сайлаш, ҳозирги кундаги йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиш ва бошқа масалалар ўрин олган. Тадбир жуда қизиқарли мазмунга бой тарзда бўлиб ўтди.


Биотехнология,чорвачилик махсулотларини кайта ишлаш технологияси факултети матбуот хизмати:

Хазраткулова Дилфуза.

Report Page