Барча ислоҳотлар ёшлар ва уларнинг келажаги учун...

Барча ислоҳотлар ёшлар ва уларнинг келажаги учун...


2019 йилнинг 19 март кунида давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берилган эди.

Шу боис президент томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади. 

Туман прокурори С.Қурбонов томонидан "Бўстон" маҳалла фуқаролар йиғини, 6-умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган учрашувда дастлаб, мазкур 5 ташаббус асосида амалга оширилган билан танишди.

Шундан сўнг туман прокурори “Бўстон” МФЙ ёшлари билан навбатдаги сайёр қабул ўтказди. Учрашувни кириш сўзи билан бошлаган туман прокурори ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик истагини билдирган ёшларга кўмак бериш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш хусусида ахборот берар экан, бугунги кундаги энг асосий вазифа-Муҳтарам Президентимиздан тортиб, барча даражадаги раҳбарларнинг бугунги кундаги энг асосий вазифаларидан бири бу-ёшларимиз билан доимий мулоқот олиб бориш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўринларини топишларида кўмаклашиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилашдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.

   Шунингдек учрашув давомида ёшлар томонидан бир неча таклиф ва муаммолар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, маҳалла фуқаролар йиғинининг “Ўрикзор” кўчасида яшовчи фуқаро Аҳмедов Элёр томонидан пайпоқ тўқиш цехи очиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ер ажратиш ҳамда кредит олиш, худди шунингдек “Шукрона” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Жўраев Зиёдулло томонидан ҳам чорвачилик йўналишида кредит ажратиш тўғрисидаги мурожаати туман прокурори томонидан назоратга олинди ва худди шу ернинг ўзида туман “Агробанк” филиали масъулларига тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшларга ўз йўналишлари бўйича кредит ажратиш тўғрисида тегишли топшириқлар берилди. “Яхши яшаш учун яхши меҳнат қилиш, ҳуқуқ ва эркинлик билан биргаликда жавобгарлик ва масъулиятни ҳам чуқур ҳис этиш зарур.Ёшларнинг илмга интилишини кучайтириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бундан буён ҳам ислоҳотларимиз марказида туради”-деб таъкидлади туман прокурори. 

Учрашув сўнгида 6 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан Беш ташаббус бўйича тайёрланган саҳна кўринишлари барчага бирдек манзур бўлди. 





Report Page