"Барҳаёт чинор"
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида саҳналаштирилган “Барҳаёт чинор” спектакли учун махсус декорация – чинор дарахти ясалмоқда.
Декорация асоси темирдан бўлиб, усти симлар ва махсус мато билан қопланган. Бўйи 2,5 м, эни 1 м, жами 70 м атрофида мато сарфланган ва 8 кундан мобайнида ишланди. Чинор саҳна четига жойлаштирилади ва шартли равишда спектаклда кексайган Ойбекнинг эпизодларида фойдаланилади.
“Спектакль режиссёри Шуҳрат Ибрагимов аввалига биронта дарахт бўлсин, унинг танаси ва япроқларида ёзувлар бўлади, дея тахминий тасвирларини айтганди. Мен пьесани ўқиб чиқиб, тасаввуримда ҳамиша навқирон ва узоқ йил сақланадиган чинор дарахтини тасаввур қилдим. Рамзий маънода бақувват ва басавлат чинор ўзбек адиётининг атоқли ёзувчиси Ойбекка қиёсланиб яратилди”, дейди театр бош рассоми Евгения Бисерова.
“Барҳаёт чинор” тарихий драмасида Баҳодир Нишонов, Фарида Умарова, Ҳакима Отахонова, Абдумаъруф Қодиров, Мусулмон Юнусов, Дилнавоз Аҳмедова, Барот Ҳасанов, Раим Усмонов ва бошқалар ўзига хос ролларни ижро этишган.