Барқарор ривожланиш мақсадларининг Ўзбекистонда жорий этилиши ҳолати жамоат ташкилоти вакиллари билан муҳокама қилинди

Барқарор ривожланиш мақсадларининг Ўзбекистонда жорий этилиши ҳолати жамоат ташкилоти вакиллари билан муҳокама қилинди


Фото: "Юксалиш"

Куни кеча “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати офисида БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси вакили Рикардо Мессиано иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда қатор жамоат ташкилоти вакиллари иштирок этиб, бугунги кунда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларининг жорий этилиши ҳамда унда белгиланган кўрсатгичларга эришиш ҳолати ҳақида сўз юритилди. Жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ҳукуматга таклифлар тайёрлаш ҳамда доимий кўмаклашиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Муҳокамалар давомида иштирокчилар томонидан Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибини янада кенгайтириш ҳамда унга жамоат ташкилотлари вакилларини ҳам киритиш таклифи билдирилди.

Учрашув якунида барча томонлар Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларининг жорий этилиши масаласини янада жадаллаштириш мақсадида вазирлик ва идоралар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ўзаро яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бугунги кун учун долзарб масала экани таъкидланиб, уни амалга оширишда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ишлаб чиқиладиган барча таклифларни умумлаштирган ҳолда барча саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиш вазифасини бажаришига келишиб олдилар.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати


Report Page