Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик тўғрисидаги Бухоро декларацияси қабул қилинади

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик тўғрисидаги Бухоро декларацияси қабул қилинади

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форум бўлиб ўтади. Форум Олий Масжлис Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан БМТнинг Ўзбекистондаги таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда ташкил этилади.

  ✔️ Халқаро форумнинг асосий тематик йўналишлари қуйидагилардан иборат:

• “Барқарор ривожланиш мақсадларининг самарали бажарилишини таъминлашда парламентнинг роли”;

• “Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича тадбирларни молиялаштириш”;

• “Барқарор ривожланиш мақсадларининг статистик кўрсаткичларини шакллантириш”;

• “Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчиликнинг иштироки”;

• “Барқарор ривожланиш мақсадларининг бажарилишида парламент назорати, мониторинг ва баҳолашнинг аҳамияти”;

• “Барқарор ривожланиш йўлида дунё парламентлари ўртасида халқаро мулоқот ва глобал ҳамкорликни ривожлантириш”.

Форумда парламент аъзолари, нуфузли халқаро ва парламентлараро ташкилотлар, ёшлар парламентлари, фуқаролик жамияти институтлари ва давлат идоралари вакиллари иштирок этади. Европа парламенти, Канада, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Испания, Латвия, Болгария, Корея Республикаси, Хитой, Япония, Индонезия, Малайзия, Таиланд, Туркия, Эрон, Озарбайжон, Афғонистон, Қирғизистон ва халқаро ташкилотлардан 30 нафар спикерлар ҳам иштирок этади. Хусусан, мамлакатимизга биринчи марта ташриф буюрган Парламентлараро иттифоқ Бош котиби ушбу форумда иштирок этиш истагини билдирди.

Бухоро форуми дунё парламентларига Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурган БМТ Бош Ассамблеясининг БРМларига эришишда ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентларнинг ролини ошириш тўғрисидаги махсус резолюцияни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқишни кучайтириш учун ажойиб имконият эканлиги таъкидланди.

Форум якунлари бўйича Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик тўғрисидаги Бухоро декларациясини қабул қилиш кутилмоқда. Яъни форумда иштирок этадиган парламентлар Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун муайян мажбуриятларни ўз зиммаларига олади.

Report Page