Банкирлар ва судьялар давра суҳбати

Банкирлар ва судьялар давра суҳбати


“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Самарқанд минтақавий филиалида қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Ўзаро мулоқот шаклида ўтказилган тадбирда Самарқанд вилоят судининг судьялари И.Ҳамроқулов, Б.Жўраев ва банк ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда 2023 йил 25 декабрда қабул қилинган “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон республикасининг иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш берилди.

Таъкидландики, суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Натижада одил судловни амалга ошириш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.

Мазкур қонун билан вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида кўриш босқичи жорий этилди.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”гининг мазмун-моҳияти юзасидан ҳам батафсил тушунтириш берилди.

Ушбу Қонунлар кредит олувчилар учун қўшимча қулайликлар яратишга ва аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Тадбир давомида судьялар томонидан банк ходимларининг ҳуқуқий мазмундаги саволларига жавоблар ва тушунтиришлар берилди.


И.Ҳамроқулов,

Б.Жураев,

Самарқанд вилоят суди судьялари

Report Page