Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолияти таҳлили, аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилиши  

 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолияти таҳлили, аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилиши  

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 21,2 мингдан ортиқ иш берувчи корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этилди.

Натижада, меҳнат органлари томонидан ишсиз, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган, меҳнат миграциясидан қайтган 177 836 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Уларнинг иш ҳақлари учун Жамғарма ҳисобидан 169,7 миллиард сўм маблағ молиялаштириб берилди.

Жумладан:

- 143 382 нафар фуқаролар туман (шаҳар), аҳоли пунктлари, маҳаллалар ва бошқа ҳудудларда бажарилган ободонлаштириш ишларига;

3 186 нафар фуқаролар  уй-жой, коммунал ва бошқа инфратузилма объектларида тозалаш ҳамда кўчалар, йўллар ва пиёдалар юриш йўлакларини тозалаш ишларига;

8 282 нафар фуқаролар мавсумий қишлоқ хўжалик ишлари, маҳсулотларини йиғиш, саралаш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар ҳамда ирригация ва мелиорация тармоқларини тозалаш ишларига;

1 121 нафар фуқаролар ногиронлар, кексалар, беморлар ва Улуғ ватан уруши қатнашчиларини парваришлаш ишларига ;

- 4 981 нафар фуқаролар саноат тармоқлари ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишларга;

6 196 нафар фуқарорлар объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, ҳамда “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида амалга оширилган ишларга;

1 500 нафар фуқаролар чорвачиликни ривожлантириш учун Чорва-наслчилик марказларида техник осеменатор вазифаларига;

9 150 нафар фуқаролар Маҳаллабай ишлаш тизими асосида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар билан ишлаш учун меҳнат инспектори ёрдамчилари вазифасига ҳамда Ёшлар ишлари агентлигинг “Ёшлар дафтари” бўйича ёрдамчи ишчи сифатида жалб этилди.

 Бундан ташқари, Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобилдан фуқароларнинг ва иш берувчиларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 23 та тадбиркорлик субъектига умумий қиймати 4,5 млрд сўмлик 861 дона асосий воситалар, мини-ускуналар, тикув машинаси жамланмаси, мотокультиватор, автомобил ювиш шаҳобчаси жиҳозлари ижарага берилди.

Натижада “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган ишсиз, банд бўлмаган аҳоли учун  республика бўйлаб қарийб 1400 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Жумладан:

Жиззах вилояти Фориш туманида фаолият олиб бораётган “TEXTILE FASHION” МЧЖга 200 дона тикув машинаси ижарага берилди, 240 нафар ишсиз аҳоли доимий иш ўрни билан қамраб олинди.

Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Намфайз техтил” МЧЖга эса

100 дона тикув машинаси ижарага берилди. 130 нафар фуқаролар доимий иш ўрни билан банд қилинди. Наманган вилояти Поп туманидаги “Чодак текстил” МЧЖга ҳам 36 дона тикув машинаси ижара асосида берилиб,

50 нафардан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланди.

Хоразм вилояти Урганч туманида фаолият юритаётган “UCHQUN XUDAYBERGAN” хусусий корхонасига жамғарма маблағлари хисобидан харид қилинган 50 дона тикув машинаси берилиши натижасида, ушбу корхона фаолияти кенгайтирилиб, 65 нафар ишсиз, банд бўлмаган эҳтиёжманд ёшлар ва аёлларнинг доимий бандлиги таъминланади. Хива шаҳридаги “Жайхун Хива савдо” маъсулияти чекланган жамият томонидан ижара шарномаси асосида берилган 50 дона тикув машиналари ҳудуддаги 65 нафар фуқарони доимий иш ўрни билан таъминланишига сабаб бўлди.

Тошкент шаҳри Янгихаёт туманидаги фаолиятини бошлаган Якка тартибдаги тадбиркор Умида Султонова 14 дона тикув машинасини Жамоат ишлари жамғармаси томонидан ижарага олиб, 20 нафар аёллларни иш билан таъминлаб ўз фаолиятини бошлади. Ҳозирда ушбу корхона куз-қиш мавсумига турли кийимлар ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда.

Қороқалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги “Монтаж Силвер” МЧЖга ҳам Жамғарма ҳисобидан 27 дона тикув машиналари олиб берилди, 50 нафар ишсиз аҳолини бандлиги таъминланди.

 Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Зухро юлдузи” оилавий корхонасига олиб берилган 36 дона тикув машиналари ҳудуддаги 60 нафар фуқарони доимий иш ўрни билан таъминланишига сабаб бўлди.

 Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан туман ва шаҳарларга ажратилган маблағларни мақсадли сарфланиши юзасидан вазирлик томонидан мунтазам назоратга олинмоқда.

Хусусан, Жамғарма маблағларини мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилишни самарали ташкил этиш учун Вазирликда

3 нафар, ҳудудий бандлик бошқармаларида 2 нафар ходимдан иборат Молиявий назорат бўлими ҳамда Жамғарма ижро этувчи дирекциясида

2 нафар ходимдан иборат Ички аудит бўлими ташкил этилди.

Шунингдек, жамоат ишларига жалб этилган фуқароларни ҳаққоний ишлаётганлиги, иш берувчиларга Жамғарма ҳисобидан молиялаштирилган маблағларни ўз вақтида тўлаб берилаётганлигини ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, меҳнат органларида жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган хизматлар ҳисобини юритиш, шу жумладан, иш берувчилар томонидан Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этишга буюртмаларни электрон шакллантириш, ишсиз шахслар томонидан жамоат ишларига ёлланиш имкониятини берувчи электрон тизим “Бандлик хизмати” ахборот тизими жорий этилди.

Ахборот тизими Статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат персоналлаштириш маркази ва бошқа тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан интеграция қилинди.   


Report Page