Балиқчи туман Тумор оилавий шифокор пунктида "Бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятида янги механизмларни жорий этиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш" мазвусида амалий семинар бўлиб ўтди. 

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ~@andijonvssb

Балиқчи туман Тумор оилавий шифокор пунктида "Бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятида янги механизмларни жорий этиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш" мазвусида амалий семинар бўлиб ўтди. 

Семинарда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Юсупов, Балиқчи туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Мухтасархон Эргашева, оила шифокорлари, оила ҳамширалари, тиббиёт ходимлари, аҳоли вакиллари қатнашдилар. 

Семинарда Балиқчи туманининг Авесто, Кўл, Эски Марказ маҳаллаларида олиб борилаётган тиббий хизмат сифати ўрганилди, аҳоли саломатлигининг кўрсаткичларини қайд этиш ва тиббий хатловни олиб бориш, вилоят ҳокимининг " Бир оилада бир кун- оила аъзоларининг барчаларини саломатлигини ўрганиш" ташаббусини ташкил этиш жараёнлари муҳокама қилинди, оила шифокорлари ва оила ҳамшираларининг фаолияти ҳақидаги фикрлари тингланди. 

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи хонадонларга ташриф буюриб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолатини ўрганди, оила аъзолари билан батафсил суҳбат олиб борди.

Балиқчи туманида тиббий хизмат сифати самарадорлигини ошириш бўйича шиддат билан ишлар олиб борилмоқда.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати

Report Page