Байрам майдонига йўл... кутубхонадан бошланди

Байрам майдонига йўл... кутубхонадан бошланди

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Айни вақтда Нурафшон шаҳридаги "NURAFSHON SMART CITY" ҳудудидаги амфитеатрда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ҳамда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган байрам тадбири бошланиш арафасида. 

Байрам майдонига йўл кутубхонадан бошланди. 

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигида байрам кечасига отланган  22 та туман ва шаҳар ҳокимлари яқинда қайтадан таъмирланиб фойдаланишга топширилган Нурафшон шаҳридаги Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда "Маънавият ва маърифат" маркази вилоят бўлимлари биноси ҳамда унга ёндош қурилган кутубхона фаолияти билан танишди. 

Бир пиёла чой устида маърифий гурунглар бўлди. Бундай эзгу ишларни барча ҳудудларда оммалаштириш бўйича таклифлар ўртага ташланди. 

Асосий байрам тадбири ҳали олдинда. 


Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати байрам дастурини ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали тўғридан тўғри намойиш этишга тараддуд кўрмоқда. 


Бизни кузатишда давом этинг.




Report Page