Бахтсиз ходиса юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Бахтсиз ходиса юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди


Жорий йилнинг 3 январь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани “Боёвул” м.ф.й.да яшаган Н.А темир йўл изи атрофида қулоғида қулоқчин тақиб чорва молларини боқиб юрган вақтида ўзининг эхтиётсизлиги оқибатида “Тўйтепа-Озодлик” йўналишидан келаётган юк поезди уриб юбориши натижасида вафот этганлиги юзасидан шу йилнинг 6 январь куни ушбу м.ф.й.да бахтсиз ходиса муҳокамаси бўлиб ўтди. Йиғилишда фуқароларга темир йўл атрофларида қулоқчинлардан фойдаланмаслик, йўловчи ва юк поездларининг хавфсиз ҳаракатланишини таьминлаш мақсадида темир йўл изининг белгиланмаган жойларидан кесиб ўтмаслик, йўловчи поезд ойналарига тош ва бошқа бегона жисмларни отмаслик, темир йўл атрофида мол боқмаслик, темир йўл изларига бегона жисмларни қўймаслик, шунингдек бундай қоидабузарликлар учун амалдаги қонунчилигимизга асосан Ўзбекистон Республикаси Маьмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексида жарималар белгиланганлиги ҳақида тушунтирилиб, темир йўл ҳудуди ўта хавфли ҳудуд эканлиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди. 

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Report Page