Бахтсиз ҳодиса

Бахтсиз ҳодиса

Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 9 июнь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшаган 19 ёшли Д.А. Олтиўғил маҳалласидан оқиб ўтувчи “Ўртачирчиқ-Оққўрғон” каналида чўмилаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида сувга чўкиб кетган.

Ҳурматли фуқаролар Ёзнинг иссиқ ва жазирама кунларида тақиқланган ёки белгиланмаган жойларда чўмилмаслигингизни, белгиланган жойларда чўмилган вақтингизда ҳам хавфсизлик чора-тадбирларига амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси