Бахмалда тоғ-экстремал туризми бўйича Республика мусобақаси ташкил этилди

Бахмалда тоғ-экстремал туризми бўйича Республика мусобақаси ташкил этилди

https://t.me/Minsportuz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 5та муҳим ташаббуснинг иккинчиси, яъни ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Жиззах вилояти Бахмал тумани “Нушкент” МФЙ, Жом-жомсой қишлоғида тоғ-экстремал спорт туризми бўйича Республика мусобақаси ўтказилди.

22-24 апрель кунлари Бахмал тумани ҳокимлиги, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Халқ таълими бўлими, вилоят Туризм федерацияси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган спорт тадбирида жиззахлик 200 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Мусобақада Жиззах шаҳри, вилоятнинг Шароф Рашидов номли, Зафаробод, Ғаллаорол, Зомин, Зарбдор, Бахмал, Дўстлик, Арнасой, Мирзачўл, Фориш, Пахтакор туманлари, Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах политехника институти ҳамда Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидан ҳам жамоалар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Қизғин ва муросасиз кечган мусобақа якунига кўра 1-ўринни мезбонлар, Бахмал тумани ёшлари қўлга киритишди. Самарқанд вилоятидан келган меҳмонлар эса 2-ўринга муносиб кўрилди. Фахрли 3-ўрин эса вилоятнинг Пахтакор тумани ёшларига насиб этди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.


Report Page