Баддуо

Баддуо

Musannif Adham

Ҳайит намози ўқилмаслиги ҳақида фатво чиқарган Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси уламолар кенгашини Аллоҳ хор қилсин. Ўша ерда ўтириб, ўзича ўзини "уламо" санаб, мусулмонларнинг энг улуғ байрамини бузган касларни Аллоҳ бу дунёда ҳам, охиратда ҳам шарманда қилсин. Буларнинг Исломга бунчалик қаршилиги, ич-ичидан ёмон кўришини, ўз динини бошқалар олдида ҳимоя қилишга заррача журъати йўқлигини аввалдан билардим. Энди эса шу ҳақда билмаганларга ҳам бу "уламо"ларнинг башарасини очиб, ниқобини йиртиб, аслида кимлигини кўрсатиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Агар ҳукуматдан "ҳайит намозини ўқимаслик" ҳақида талаб тушган тақдирида ҳам бу қўрқоқ "уламолар" лоақал шу уч кунга рухсат сўраб, керак бўлса, Мирзиёевнинг олдига кириб илтимос қилганида, Исломнинг шиорларидан бўлган бу ибодатнинг қанчалик муҳимлигини тушунтирганида ҳайит намозига ҳукумат ҳеч қандай тўсқинлик қилмаслигига аминман. Лекин бу "гўшти заҳарли" беҳурмат зотлар ҳайит намози ҳақида ҳукуматдагиларга сўз айтиш уёқда турсин, ўзлари ташаббус билан чиқиб, "Бу йил ҳам ҳайит намозини ўқимай қўя қолайлик", деган бўлса ҳам ажабланмайман:

Минглаб одам йиғиладиган фестиваллар, тадбирлар, йиғилишлар бўлганида ғинг дея олмаган, айнан шундай оммавий йиғинда коронавирус авж олиши ҳақида оғиз очолмайдиган, аммо йилда бир марта бўладиган Қурбон ҳайитини ҳар турли йўллар билан тўсишга уринадиган бундай "уламолар кенгаши"га ҳайф.

Эй Аллоҳ, кейинги ҳайитгача бу "уламолар"ни бошимиздан кўтар, уларни ўзлари олабўжи қилиб кўрсатган мана шу касаллик билан орамиздан йўқ қил, Ўзбекистон Мусулмонлар Идорасининг бошига мусулмонларнинг фойдасини кўзлайдиган, ҳақларини ҳимоя қиладиган солиҳ инсонларни келтир.

Тошкент. 2021 йил 17 июл. Шанба. 14:16.


Report Page