“... Энди бизнинг фарзандларимиз ҳам замонавий телевизор билан ТВ дарслар орқали замонавий билимларни эгаллайди....”
BVXTB.UZ
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш мамлакатимиз аҳолиси учун жиддий синов бўлмоқда. Ҳукуматимиз томонидан карантин даврида, энг аввало, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоялашнинг тезкор чоралари кўрилмоқда.

Бугунги кунда бутун дунёда, қолаверса, Ўзбекистон учун ҳам кутилмаган ушбу вазиятда ҳамжиҳат бўлиб, бирдамликда ўқувчиларимизни уйда таълим олиши ва видеодарсларни мунтазам кузатиб боришлари учун имкониятлар яратиш энг долзарб вазифалардан биридир.

Жорий йилнинг 2 апрель куни Бухоро туманида туман ҳокими Қахрамон Дўстов ташаббуси билан туманда истиқомат қилаётган кам таъминланган, уйидаги телевизори маънан эскирган, фарзанди мактаб ўқувчиси бўлган 7 та оила фарзандларига телевизор совға қилинди.


“Телевизоримиз бор, албатта. Лекин, бир кўрсатиб, тўхтаб қолиб, гоҳида айрим ОНЛАЙН МАКТАБ каналлари йўқолиб қоларди. Фарзандларимиз учун телеграмдан юклаб олиб кўрсатардик. Энди бизнинг фарзандларимиз ҳам замонавий телевизор билан ТВ дарслар орқали замонавий билимларни эгаллайди. Сиз совға қилган телевизорни алоҳида болаларим учун дарс хонасига ўрнатиб берамиз. Бунда фақат болаларимиз ТВ дарслар орқали дарс тайёрлашади. Энг аввало, Муҳтарам Президентимизга, телевизион дарслар учун Халқ таълими вазирига, қолаверса, Сизга чексиз миннатдорчилик билдирамиз” дейди ҳокимдан совғаларни қабул қилиб олган ўқувчиларнинг ота-оналари.