Ижтимоий тармоқда "... бизда илмлининг қадри борми? Ёки математикадан Халқаро олимпиада ғолибига замбаракнинг ўқими?!" мурожаат юзасидан
BVXTB.UZ
Ўзбекистон Республикасида билимли болаларни муносиб тақдирлаш бўйича тегишли чоралар кўрилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли қарори қилинган.
Мазкур қарор билан асосий халқаро олимпиадалар рўйхат тасдиқланган. Олимпиадининг ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари пул маблағи билан мукофотланадилар.
Шунингдек, Бухоро вилоятида вилоят ҳокими Ў.Барноев бошчилигида ёшларни иқтидори ва истеъдодини қўллаб-қувватлаш борасида барча имкониятлар яратиб берилмоқда.
Биргина, Бухоро вилоятида ўтказилган Мирзо Улуғбек номидаги математика фан олимпиадаси учун ғолиб ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари учун вилоят ҳокими томонидан 104 000 000 сўм пул маблағлари ва қиммат баҳо совғалар билан тақдирландилар.
Шуни таъкидлаш лозимки, дунёда тижорат олимпиадалари ҳам мавжуд. Уларда ўқувчилар тўлов маблағлари эвазига иштирок этадилар. SEAMO халқаро олимпиадаси шулардан бири.
Австралияда ўтказилган халқаро SEAMO олимпиадасида математикадан олтин медални қўлга киритган Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби ўқувчиси Бегзод Нуриддиновни кутиб олинишига келсак, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида оила аъзоларидан ташқари, Халқаро математика мактаби директори, вилоят кенгаши депутати Темур Рўзиев Ражабович бошчилигида 6 нафар вилоят делегацияси, бундан ташқари, Халқаро математика мактабининг собиқ битирувчиларидан 18 нафари иштирок этди.
Ушбу жараён ижтимоий тармоқлардаги вилоят ҳокимлигининг расмий канали, вилоят халқ таълими бошқармаси ва Қоракўл туман ҳокимлигинг расмий каналлари, шунингдек, Халқ таълими вазирлигинг расмий каналлари ҳамда ОАВ орқали ёритилиб кенг жамоатчиликка намойиш этилди.
Айни пайтда, бухоролик ғолиб ўқувчи Нуриддинов Бекзод Тошкент шаҳрида: Жорий йилнинг 4 февраль куни Бухоро вилоятига етиб келишини муносиб кутиб олиш режалаштирилган.
Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
📲 Расмий каналга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
Шуни таъкидлаш лозимки, дунёда тижорат олимпиадалари ҳам мавжуд. Уларда ўқувчилар тўлов маблағлари эвазига иштирок этадилар. SEAMO халқаро олимпиадаси шулардан бири.
Австралияда ўтказилган халқаро SEAMO олимпиадасида математикадан олтин медални қўлга киритган Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби ўқувчиси Бегзод Нуриддиновни кутиб олинишига келсак, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида оила аъзоларидан ташқари, Халқаро математика мактаби директори, вилоят кенгаши депутати Темур Рўзиев Ражабовичбошчилигида 6 нафар вилоят делегацияси, бундан ташқари, Халқаро математика мактабининг собиқ битирувчиларидан 18 нафари иштирок этди.