МИННАТДОРЛИК ҲИССИ ёхуд табиий офат зарари тезкорлик билан бартараф этилмоқда

МИННАТДОРЛИК ҲИССИ ёхуд табиий офат зарари тезкорлик билан бартараф этилмоқда

bvxtb.uz
bvxtb.uz

2020 йилнинг 27 апрель куни қўшни Туркманистондан келган кучли шамол оқими мамлакатимизнинг бир неча ҳудудларига ёйилиб, аҳоли инфратузилмасига ҳамда қишлоқ хўжалигига, шунингдек, давлат ташкилотлари биноларига ниҳоятда катта талафот етказди. Ҳаммадан кўра вилоятнинг чегара ҳудудлари ҳисобланган Қоракўл ҳамда Олот туманлари бу талафотдан энг кўп зиён кўргани ҳаммага аён.

bvxtb.uz

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бухорога келганликлари, ҳукумат комиссияси ташкил этилиши, Президентимизнинг ҳолат билан яқиндан танишиб, талафотларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берганликлари халққа кўтаринки руҳ, катта куч бағишлади. Шунингдек, мутасаддиларга дастуриламал бўлиб хизмат қилди.

bvxtb.uz

Табиий офатдан вилоят халқ таълими тизимидаги умумтаълим муассасаларининг 356 та (67%) бинолари зарар кўрганлиги аниқланган бўлса, ушбу кўрсаткич Олот ва Қоракўл туманларига 100 фоизни ташкил этди.

Президентимизнинг ўз вақтида кўрган тезкор чоралари натижасида табиий офат талофатлари тезкорлик билан бирин-кетин бартараф этилмоқда.

bvxtb.uz

Халқ таълими вазири Шерзод Ҳотамович ҳар дақиқа Бухоро вилоятидаги халқ таълими муассасаларидаги ҳар бир ҳолатни чуқур таҳлил қилиб, ҳукумат комиссиясига тақдим этиб борилиши, вилоят ҳокими Карим Жамолович томонидан ҳар бир зарар кўрган таълим муассасасига ҳомийларни бириктирилиши натижасида айни пайтда кўрилган зарарларнинг 75 фоизи, яъни зарар кўрган умумтаълим муассасаларининг 267 тасида таъмирлаш ишлари якунланди.

bvxtb.uz

28 апрелдан бугунга қадар, 10 кун давомида Халқ таълими вазири ўринбосари И.Жўраев вилоятдаги ҳар бир зарар кўрган умумтаълим муассасаларини кўздан кечириб, вазирлик ва маҳаллий ҳокимлик ҳомийлари билан ҳамкорликда таъмирлаш ишларига амалий ёрдам бермоқда.

Халқ таълими вазири Шерзод Ҳотамович 4-5 май кунлари Бухоро вилоятида ташрифи давомида зарар кўрган халқ таълими муассасаларидаги ҳолатлар билан яқиндан танишиши, мактабларнинг инфратузилмасини мустаҳкамлаш борасида давлат дастурлари асосида кенг кўламли ишлар бошланишига туртки бўлди.

bvxtb.uz
bvxtb.uz

Табиий офат зарари иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсир кўрсатган бўлса-да, халқимизнинг бирдамлигига, ўзаро ҳурмат ва давлат ташкилотлари раҳбарларининг якдиллик билан янада фаол ҳаракат қилишга чорлади.

Ўн кун олдин кўримсиз ҳолатга келган таълим объектлари тикланиб, замонавий кўриниш олаётганликлари учун халқ таълими ходимлари барча раҳбарлар ва мутасаддиларга чуқур миннатдорчилик изҳор этади.


Вилоят халқ таълими бошқармаси


📲 BVXTB.UZ расмий саҳифаларига уланинг:

Sayt | Telegram | Facebook



Report Page