Бухорода табиий тўфондан зарар кўрган халқ таълими муассасалари биноларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Бухорода табиий тўфондан зарар кўрган халқ таълими муассасалари биноларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

BVXTB.UZ
BVXTB.UZ
Ғиждувон туманидаги 49-мактаб

Бухоро вилоятида 2020 йилнинг 27 апрель кеч соат 20:00 дан 22:00 гача 30 м/с тезликда кучли шамол эсганлиги ва 5-23 мм ёмғир ёққанлиги натижасида фавқулодда вазият юзага келди. Эсган кучли шамол вилоят халқ таълими тизимидаги айрим таълим муассасаларига зарар етказди. Ушбу ҳолат юзасидан зудлик билан бошқарма бошлиғининг махсус буйруғи қабул қилиниб, шу асосда бошқарма штаби тузилди.

BVXTB.UZ
BVXTB.UZ

Жорий йилнинг 28 апрель кунида талофот кўрган вилоятдаги барча таълим муассасалари аниқланди ва талофот кўлами бўйича умумий маълумот тайёрланди. Бунга кўра, вилоят халқ таълими тизимидаги 562 та барча турдаги таълим муассасалари ва ташкилотлари биноларидан 356 та (63,4%) таълим ташкилотлари бинолари зарар кўрганлиги аниқланган.

BVXTB.UZ
BVXTB.UZ

Ҳозирги кунда етказилган зарарни бартараф этиш мақсадида ҳар бир таълим муассасасига қурилиш ташкилоти бириктирилган. Бугунги кунга қадар, 106 та мактаблардаги йирик турдаги талофат зарарлари бартараф этилди.

Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман(шаҳар) халқ таълими бўлимларининг ички имкониятларидан келиб чиқиб, 42 та таълим муассасалари жорий таъмирланди.


BVXTB.UZ
BVXTB.UZ


BVXTB.UZ


BVXTB.UZ

Халқ таълими вазирлиги ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси билан биргаликда кунлик амалга оширилган ишлар мониторинги олиб борилмоқда ва ушбу маълумотлар республика ва вилоят штабларига тақдим этилмоқда.


Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати


📲 BVXTB.UZ расмий саҳифаларига уланинг:

Sayt | Telegram | Facebook





 


Report Page