БУЮКЛИК ЭЪТИРОФИ

БУЮКЛИК ЭЪТИРОФИ

https://t.me/AhliSunnaValJamoaUz
Шайх Аллома Муҳаммад Зоҳид Кавсарий раҳимаҳуллоҳ

Шайх Муҳаммад Аввома ўз устози Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилиб айтади:

  "Қайси бир устознинг олдига илм олиш учун борган бўлсам унга ўхшаган олим бўла оламан, деб ўйлар эдим. Вақти келиб устоз Муҳаммад Зоҳид Кавсарий раҳматуллоҳи алайҳни кўргач у зотнинг ажиб илми ва кучли саботини кўриб: "Йўқ, бу инсондай бўла олмайман", деб ўйлаб қолдим.

—————————————

Изоҳ: Бугун Муҳаммад Зоҳид Кавсарий роҳимаҳуллоҳни "қубурий" деб камситмоқчи бўладиган тирранчалар чиққан. Улар аслида динимиз душманлари пулига бу гапларни айтиб бераётганларини ҳатто ўзлари ҳам билишмайди. Кавсарийнинг бирорта ҳам китобини ўқимаган бўлса керак. Ўқий олишмайди ҳам. Кўршапалакнинг кўзига нур тутсангиз кўзлари кўр бўлиб қолар экан. Кавсарий роҳимаҳуллоҳнинг китобларидаги нур уларнинг кўзларини кўр қилиб қўяди.

  Бугунги кунда ақоид илми бўйича етук аллома шайх Саид Фуда ҳафизаҳуллоҳ билан учрашганимизда шундай деган эдилар:

  "Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, бу фахр эмас, салафийларнинг бугунги кундаги энг катталарини ҳақиқат зоҳир бўлиши учун инсофли баҳсга чақирганимда бирортаси кела олмаган олдимга. Кела олмайди ҳам, баҳсга рози бўлмаган".


©️
Абдулқодир Полвонов


Report Page