БУТУНЖАҲОН МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН МЕДИАҲАФТАЛИК ТАДБИРИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

БУТУНЖАҲОН МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН МЕДИАҲАФТАЛИК ТАДБИРИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ


Бугун, 3 май куни – Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ" медиаҳафталигининг очилиши “Ёшлар ижодиёт саройи”да бўлиб ўтди.

Мазкур Медиаҳафталик ташкилотчилари – Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА), MY5 телеканали, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси, ЮНEСКО ишлари бўйича комиссия, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкиллаштирилди.

Медиаҳафталикда Сенат ва Қонунчилик палатаси вакиллари, Адвокатлар палатаси вакили, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг ижодий ва техник ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари матбуот хизматлари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари, нодавлат телеканаллар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, журналистика факультети талабалари, ёш авлод вакиллари иштирок этишди.

Тадбирнинг мақсади, Ўзбекистонда ёшлар журналистикасини ривожлантириш бўйича янги медиа лойиҳаларни тақдим этиш, ёшларнинг ижтимоий аҳамиятига молик ташаббусларини амалга оширишда замонавий медиа воситаларини жорий этиш, ёш авлодни жамиятнинг интеллектуал ва маънавий салоҳияти билан яқиндан таништириш, ёш журналистлар учун халқаро мутахассислар ва экспертлар иштирокида ижодий учрашувлар, маҳорат дарсларини ташкил этишдан иборат бўлди.

Медиаҳафталикнинг дастури турли форматдаги тадбирларни ўз ичига олган. Хусусан, таклиф қилинган меҳмонларнинг махсус учрашувлари ва маҳорат дарслари, «Янги Замон» ахборот-таҳлилий дастури янги павильонининг очилиш маросими, “Янги Ўзбекистон - янги медиа. Муваффақият сири” мавзусида мамлакатнинг таниқли журналистлари ва медиа-экспертлари иштирокида очиқ мулоқотлар уюштирилди. Медиаҳафталик тадбирлари беш кун яъни, 2021 йил 3 май кунидан бошлаб, 7 май кунигача пойтахтимиздаги “Ёшлар ижодиёт саройида”, шунингдек, маҳаллий телеканалларнинг студияларида давом этади.

Ушбу тадбир доирасида конференциялар, мастер-класслар, фильмлар намойишлари, фестиваллар, ижодий учрашувлар, форумлар ва тақдимотлар ўтказилади. Бугунги тадбир доирасидаги учрашув конструктив руҳда ўтиб, иштирокчилар томонидан илиқ кутиб олинди.

https://paruz.uz/post/butunzhaon-matbuot-erkinligi-kuniga-baishlangan-mediaaftalik-tadbirining-ochilish-marosimi-blib-tdi

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати


Report Page