БУНДЕСРАТ
БУНДЕСРАТ (Bundesrat – федерал мажлис) – Германияда Ерлар палатаси, аслида парламентнинг юқори палатаси ҳисобланади. Бундесрат федерал даражадаги орган бўлиб, ўлкалар манфаатларини ифодалайди ва Федерал Президент, Бундестаг, Федерал ҳукумат, Федерал Олий суд ва Федерал Конституциявий суд билан бир қаторда фаолият юритади.
У Германиянинг 16 та ерларини (ўлкани) ифодаловчи ер ҳукуматлари аъзоларидан иборат. ГФР Асосий Қонунига кўра таърифи: федерал ерларнинг ваколатхонаси. Йўл қўйилади: минтақаларнинг федерал даражадаги вакиллиги. Одатда, у парламентнинг юқори палатаси ҳисобланади, гарчи расман бундай бўлмаса ҳам (Германиядаги конституцияга кўра, бир палатали парламент - бундестаг) ва маълум бир масалалар бўйича қонунларни қабул қилишда де-факто юқори палата ролини бажарадиган алоҳида қонун чиқарувчи орган ҳисобланади. 1949 йил 23 майда ташкил этилган. Аралаш сайлов тизимида 4 йиллик муддатга сайланади.
Бундесратга келиб тушадиган барча ҳужжатлар лойиҳалари аввал тегишли қўмита орқали ўтиши керак ва фақат улар томонидан маъқуллангандан кейингина улар бутун бундесратнинг ялпи мажлисида овозга қўйилади. Шу билан бирга, қўмитадаги ички овоз беришда ҳар бир ер фақат битта овозга эга бўлади ва овозлар тенг бўлса, ҳужжат лойиҳаси рад этилган ҳисобланади.
Бундесратда доимий равишда 16 та қўмита фаолият юритади:
1. Аграр сиёсат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ausschuss für Agrarpolitik und Verbraucherschutz);
2. Ички ишлар қўмитаси (Ausschuss für Innere Angelegenheiten);
3. Европа Иттифоқи ишлари бўйича қўмита (Ausschuss für Fragen der Europäischen Union);
4. Хотин-қизлар ва ёшлар ишлари қўмитаси (Ausschuss für Frauen und Jugend);
5. Шаҳарсозлик, уй-жой коммунал хўжалигини бошқариш ва ер тузиш қўмитаси (Ausschuss für Städtebau, Wohnungswesen und Raumordnung);
6. Соғлиқни сақлаш ишлари бўйича қўмита (Gesundheitsausschuss);
7. Маданият ишлари бўйича қўмита (Ausschuss für Kulturfragen);
8. Мудофаа ишлари бўйича қўмита (Ausschuss für Verteidigung);
9. Атроф-муҳит, табиатни муҳофаза қилиш ва атом реакторлари хавфсизлиги қўмитаси (Ausschuss für Umwelt, Naturschutz und Reaktorsicherheit);
10. Оила ва кекса фуқаролар ишлари қўмитаси (Ausschuss für Familie und Senioren);
11. Ташқи ишлар қўмитаси (Ausschuss für Auswärtige Angelegenheiten);
12. Меҳнат ва ижтимоий сиёсат бўйича қўмита ( Ausschuss für Arbeit und Sozialpolitik);
13. Транспорт қўмитаси (Verkehrsausschuss);
14. Молия қўмитаси (Finanzausschuss);
15. Юридик қўмита (Rechtsausschuss);
16. Иқтисодий қўмита (Wirtschaftsausschuss).