БУХОРОНИНГ ОЛОТ ТУМАНИДАН ОЛИБ ҚОЧИЛГАН АВТОМАШИНА НАВОИЙДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ

БУХОРОНИНГ ОЛОТ ТУМАНИДАН ОЛИБ ҚОЧИЛГАН АВТОМАШИНА НАВОИЙДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ


20 январ куни тахминан соат тунги 01:30 ларда Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан телефон орқали Бухоро вилояти Олот тумани Буюк Ипак йўли кўчасида яшовчи, Азизжон Қодировга тегишли бўлган Нексия-3 русумли автомашинасини туманнинг марказий дехқон бозори ёнида жойлашган нон цехи олдидан олиб қочилганлиги хақида хабар берилди. Ушбу хабар соҳа ходимлари томонидан зудлик билан шахсий таркиб диққатига алоқа воситаси орқали республика бўйича тарқатилди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, мазкур автомашина Навоий вилояти автошохбекат худудида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари томонидан вилоятнинг М-37 автомобил йўлида аниқланиб, кузатув йўли билан қўлга олинди. Уддабурон ҳайдовчи автомашинани ташлаб шудгор оралаб қочишга ҳаракат қилган бўлса-да, мақсадига етолмади. Боиси, ЙПХ инспекторларининг саъй-ҳаракати натижасида ушланди. Мазкур ҳолат Кармана тумани ИИБ тезкор тергов гурухи томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилди.





Report Page