БУХОРОЛИКЛАРНИНГ ХОРАЗМ САФАРИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бирлашган таҳририяти

Президентимиз шу йил 12−13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи чоғида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосидаги маҳаллабай ишлаш тизимини татбиқ этиш бўйича топшириқлар берганди. Бунинг ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятининг маҳаллаларида барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамоатчилик билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ва яратилган маҳаллабай ишлаш тизимининг афзалликларини ўрганиш, тажриба алмашиш ва ушбу тизимни келгусида Бухоро вилояти маҳаллаларида ҳам татбиқ этиш мақсадида вилоят ИИБнинг бир гуруҳ масъул ходимлари 22 декабрь куни Хоразм вилоятига сафар уюштирди.
Хоразм вилояти Урганч тумани “Оёқбоғ” маҳалласида бўлган масъуллар мазкур маҳалла мисолида янгича ишлаш тизими, унинг афзалликлари, норматив ҳужжатларни тайёрлаш, маълумотларни жамлаш, умумлаштириш ва мониторинг қилиш масалаларини бирма-бир кўздан кечиришди. Шунингдек, амалиётда мазкур тизимнинг ишлаш самарадорлиги, келгусида кутилаётган натижалар прогнози билан ҳам танишилди.

Хоразмлик ҳамкасблар билан ўтказилган ишчи учрашув жараёнида масъулларимиз вилоятимизда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан ҳам ўртоқлашди. Ҳар икки томон учун ҳар томонлама фойдали, мунозара ва фикр алмашинувларга бой бўлган ташрифдан сўнг, ишчи гуруҳ келгусида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар юзасидан бир қатор таклифлар тайёрлашди.
Шуҳрат ЖАЛОЛОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
https://t.me/postdarasmiy
Каналимизга аъзо бўлишни унутманг!