БУХОРО ВИЛОЯТИДА САКСОВУЛ ЎҒРИЛАРИ УШЛАНДИ

БУХОРО ВИЛОЯТИДА САКСОВУЛ ЎҒРИЛАРИ УШЛАНДИ

 milliygvardiya.uz

Жорий йилнинг 9 февраль куни Бухоро вилоятида Миллий гвардия ҳамда Жондор туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Туманнинг Ромиш қишлоғида яшовчи фуқаролар Х.Ш. ва Ш.Х. лар чўл массивидан 3 та аравада жами 7,51 м3 бўлган саксовул ўсимлигини ўзлаштириб, олиб кетаётган вақтида тўхтатилган. Қизил китобга киритилган ўсимлик шохлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб, Жондор тумани Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўлими омборига топширилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

milliygvardiya.uz
milliygvardiya.uz


Report Page