БУГУННИНГ ДОЛЗАРБ МАВЗУСИ ЮЗАСИДАН ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

БУГУННИНГ ДОЛЗАРБ МАВЗУСИ ЮЗАСИДАН ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ


Куни кеча, Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббускорлиги билан Хоразм вилоятида фаолият юритаётган адвокатлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида "Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш тактикаси ва методикасининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда амалиётда юзага келадиган муаммолар ва бу соҳадаги оқлов, қўшимча тергов, судларнинг хусусий ажримлари, прокуратура органлари тақдимномалари сабаблари ва бундай ишларда адвокат иштироки” мавзусида навбатдаги ўқув машғулот тренинги ўтказилди.

Тренинг ишида бугунги кунда соҳага оид мавжуд муаммо ва адвокатларнинг касбий фаолиятига алоқадор кундаликда учрайдиган ҳолатлар юзасидан эътироз ва таклифлар ва бундай муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳақида иштирокчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Мазкур ўқув машғулоти давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга "Жалолиддин Мангуберди ҳимоячилари" адвокатлар ҳайъати адвокати Даврон Машарипов тўлиқ ва тушунарли жавоб берди.

Ушбу тренинг иши видео-конференц алоқаси орқали онлайн тарзда эфирга узатилди. Ўқув машғулоти сўнггида, йиғилиш қатнашчилари ва мутахассислар амалиётда юзага келаётган ечими кутаётган муаммолар ҳамда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида тўхталиб ўзаро фикр алмашдилар.

https://paruz.uz/post/bugunning-dolzarb-mavzusi-yuzasidan-uv-mashuloti-tkazildi

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати


Report Page