БУГУННИНГ ДОЛЗАРБ МАВЗУСИ ХУСУСИДА ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН АДВОКАТЛАР

БУГУННИНГ ДОЛЗАРБ МАВЗУСИ ХУСУСИДА ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН АДВОКАТЛАР


2021 йилнинг 29 март куни Тошкент вилояти, Юқори чирчиқ туманида жойлашган Тошкент вилояти юридик коллежида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Тошкент вилояти юридик коллежи вакиллари иштирокида коллеж ўқитувчи ва талабалари ўртасида “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда адвокатурани роли”, “Ёшлар ҳуқуқларининг қонуний кафолатлари, ёшларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” ҳамда “Гиёҳвандликка барҳам беришнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси” мавзуларида давра суҳбат ўтказилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад, бугунги кунда мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг бош мақсади - инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини яратишга қаратилган, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бугунги кунда ҳар қачонгидан кўра долзарб вазифа бўлиб қолаётганлиги, ҳар бир давлатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўзига хос механизмлар яратилганлиги ва булар ичида адвокатура институтининг ҳам ўзига хос алоҳида ўрни мавжудлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб, Республикамизда ёшларга алоҳида эътибор берила бошлади. 1991 йилнинг 20 ноябрида қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонун, 1992 йилда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро Конвенцияга қўшилганимиз, 2008 йил 7 январда қабул қилинган “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун ва қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишининг замирида жамиятимизнинг ишончли ворислари бўлган ёш авлодни камол топишида уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишдир.

Бундан ташқари, ёшларга гиёҳвандликка қарши курашиш ҳақида тушунтиришлар берилиб, ушбу иллат билан курашишга барча бирдек курашиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси, Юқори чирчиқ тумани ИИБ, Тошкент вилояти юридик коллежи талабалари ва ўкитувчилари иштирок этдилар.

Тадбир давомида “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда адвокатурани роли” ҳамда “Ёшлар ҳуқуқларининг қонуний кафолатлари, ёшларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Илёс Юсупов маъруза қилди. Суҳбатни Юқори чирчиқ тумани ИИБ катта нозири Б. Кудратов “Гиёҳвандликка барҳам беришнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси” мавзусида ўз маърузаси билан давом эттирди.

Тадбир сўнггида, юқоридаги масалалар юзасидан ёшлардан келиб тушган барча саволларга соҳа вакиллари томонидан жавоблар берилди.

https://paruz.uz/post/bugunning-dolzarb-mavzusi-hususida-talaba-eshlar-bilan-advokatlar

Тошкент вилояти, ҳудудий бошқармаси

томонидан берилган маълумот асосида


Report Page