БУГУНГИ УЧРАШУВ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ АДВОКАТЛАРИ БИЛАН БЎЛДИ

БУГУНГИ УЧРАШУВ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ АДВОКАТЛАРИ БИЛАН БЎЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров ҳудудларда фаолият юритадиган адвокатлар билан “Очиқ мулоқот” ўтказиш мақсадида СИРДАРЁ вилоятига жўнаб кетди

2021 йилнинг 04 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров навбатдаги учрашуви Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган адвокатлар ўртасида олиб борилди. Учрашув Гулистон шаҳри, вилоят ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасининг мажлислар залида жами 91 нафар адвокатлар иштироки билан ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси А.Эрназаров, вилоят Адлия бошқармасининг масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи И.Хабибуллаев, ҳудудий бошқарма ходимлари ҳамда ҳудудда фаолият юритаётган адвокатлар иштирок этдилар.

Учрашув аввалида, ҳудудий бошқарма бошлиғи И.Хабибуллаев сўзга чиқиб, ҳудудий бошқарма томонидан ҳозирги кунда олиб борилаётган ишлар, ўтган йиллар давомида адвокатлар томонидан эришилган натижалар ва шу билан бирга адвокатларга нисбатан ҳудудий бошқарма ҳузуридаги малака комиссияси томонидан кўриб чиқилган интизомий ишлар тўғрисида гапириб ўтди ҳамда статистик маълумотлар таҳлилига кўра, худудда фаолият кўрсатаётган адвокатлар вилоятда аҳолига нисбатан камлиги, 9100 та аҳолига битта адвокат тўғри келиши хақида ҳам тўхталиб ўтди... 2020-2021 йиллар давр мобайнида ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар ва келажакдаги истиқболли режалар хусусида қисқача маълумот берди.

Очиқ мулоқотда Палата раиси А.Эрназаров, сўнгги йилларда адвокатура соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, эришилган натижалар ва адвокатлик фаолиятини олиб боришда дуч келаётган муаммолар тўғрисида фикр алмашиб ҳамда унинг истиқболлари хақида гапириб, ҳозирги кунда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилиб борилаётганлиги, Адвокатлар палатаси биносида USAID халқаро ташкилоти билан биргаликда ўқув хонаси ташкил этилганлиги, суд хонасининг фаолият юритаётганлиги бугунги кун адвокатурасига нисбатан эътибор юқорилашиб бораётганлиги хусусида гапирди.

Шундан сўнг, адвокатларнинг барча саволларига, Палата раиси томонидан тушунтиришлар берилиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилиши билдирилди.

Қабул қилинган барча таклиф ва мурожаатлар назоратга олиниб, аниқ таклиф ва тавсиялар белгилаб олинди.

https://paruz.uz/post/bugungi-uchrashuv-sirdare-viloyati-advokatlari-bilan-bldi

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати


Report Page