БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

PAXTACHI GAZETASI: @PAXTACHI_GAZETASI

Шоир, носир, журналист ҳамда депутат Фармон Тошев 1954 йил 6 апрелда Самарқанд вилояти, Пахтачи туманидаги Қарнаб қишлоғида туғилган. 1975 йилда Самарқанд давлат университети ўзбек филологияси факультетини битирган.

PAXTACHI MEDIA

Фаолияти давомида “PAXTACHI” туман газетасида муҳаррир ўринбосари, вилоят радиосида катта муҳаррир, “Zarafshon” вилоят газетасида мухбир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, “Ўзбекистон овози”, “Инсон ва қонун” газеталарининг вилоят мухбири бўлиб ишлади.

Вилоятда “Кўксарой” (“Адолат сари”), “Регистон” тармоқ газеталарини ташкил этди. 1998-2012 йилларда вилоят “Zarafshon” газетаси бош муҳаррири, 2012 йилдан буён вилоят “Zarafshon” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири вазифасида ишлаб келмоқда.

Ф.Тошев Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, 2010–2014 йилларда Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлган. 2014 йилдан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимини бошқариб келади.

Ижодий фаолияти давомида илк шеъри 1971 йилда вилоят газетасида босилган бўлиб, “Қарнабчўл қўшиғи” номли биринчи китоби 1994 йилда нашр этилди. Шундан сўнг шоирнинг “Онанг тирик, болам” (1995), “Мен ёмғирли кунда келаман” (1998), “Қарнабота армони” (2003), “Журналистнинг нони қаттиқ” (2004), “Отамнинг сабоқлари” (2006), “Умрнинг ўртаси” (2006), “Ўзимдек яшашни истайман” (2006), “Бедаво кўнгил” (2009), “Соғинч” (2011), “Аёллар нима дейди?” (ҳажвий шеърлар, 2012), “Омонат” (ҳикоялар, 2015), “Кўнгил билан суҳбат” (2015) сингари турли жанрларда битилган китоблари нашр этилди.

Унинг бевосита ташаббуси билан “Юртни севмоқ саодати” (2 томлик), “Зарафшон мавжлари”, “Беназирсан, Ўзбекистоним”, “Ижод-кўнгил таскини”, “Ифтихоримсан, Ватан” номларда қатор самарқандлик ижодкорлар баёзлари дунёга келди.

Фармон Тошев маданиятимиз ривожига қўшган ҳиссаси ва ижтимоий-сиёсий соҳадаги фаолияти учун “Меҳнат шуҳрати” (2003), “Эл-юрт ҳурмати” (2013) орденлари билан тақдирланган. Бугун у 67 ёшни қарши олди.

⭕️ «Пахтачи» газетасининг расмий саҳифалари 👇

TELEGRAM (http://t.me/paxtachi_gazetasi) | FACEBOOK (https://www.facebook.com/PaXtachi-GazetaSi-106324441539792/?__cft__[0]=AZX9yceRsIKYnet6hssFgGy_Mvzg_POrnrkibhU7RyBVappgkS3pDWM0mB9KgmMisnZq0PNkZjFtl3iZuF3BwPjzb5s8exSw_4iBx7nIZajaFgLihEn_BhPF7DQi-LtDKQYnrWfITfROBl1RFUM7PbqwQaJMsQVLWZHQhXSSg4H9yw&__tn__=-UC%2CP-R) | SAYT (http://ziyovuddin.uz/) | YOUTUBE (https://www.youtube.com/channel/UClEab5G-WbvwzcVy4iiDRbA)

Report Page