БУГУН 21 ОКТЯБРЬ КУНИ СОАТ 09:00 ДАН 17:00 ГА ҚАДАР МИРОБОД, ЮНУСОБОД, ЯШНОБОД ҲАМДА ЧИЛОНЗОР ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДА ВАҚТИНЧА УЗИЛИШ БЎЛАДИ

БУГУН 21 ОКТЯБРЬ КУНИ СОАТ 09:00 ДАН 17:00 ГА ҚАДАР МИРОБОД, ЮНУСОБОД, ЯШНОБОД ҲАМДА ЧИЛОНЗОР ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДА ВАҚТИНЧА УЗИЛИШ БЎЛАДИ


Бугун, 2019 йил 21 октябрь куни соат 09:00 дан 17:00га қадар Тошкент шаҳрининг Миробод, Юнусобод, Яшнобод ҳамда Чилонзор туманларининг айрим маҳаллаларида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади.

Миробод туманига қарашли “Байналминал” маҳалла ҳудудидаги 112-сонли трансфораторда режали мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, 1-тор “Оқ йўл” кўчаси, “Оқ йўл берк” кўчаси, 7-берк “Мироншоҳ” кўчаси, ҳамда 1-тор “Мироншоҳ” кўчаларидаги 2 та кўп қаватли 32 А ва 32 Б уйларида, шунингдек 83-ўрта таълим мактабида соат 09:00 дан 17:00 га қадар электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади.

Юнусобод туманининг 8-мавзе “Шодлик” маҳалласидаги 2 дан – 48 гача бўлган кўп қаватли аҳоли турар жой биноларида юқори кучланишли ҳаво линияларида таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида вақтинчалик соат 09:00 дан 15:00 гача ўчирилади.

Яшнобод туманининг баъзи ҳудудлари, яъни “Қурувчилар”, “Чарос”, “Табаррук”, “Заркент”, “М.Ашрафий”, “Фарғона йўли”, ҳамда “Бешариқ” маҳалласидаги “Лисунова” кўчасининг 1А ва 2-мавзесидаги аҳоли турар жой биноларида электр энергиясидан вақтинчалик узилишлар бўлади.

Яшнобод тумани “Бешариқ маҳалласи” ҳудудига қарашли 1А ва 2- мавзесидаги 3304-сонли трансформатор пунктини мукаммал таъмирдан чиқарилаётганлиги сабабли 10-00 дан 17-00 гача таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида вақтинча ўчирилади.

Туманнинг “Иқбол” маҳалласидаги 2262-сонли трансформатор пунктига қарашли “Қурувчилар”, “Табаррук” ва “Чарос” кўчаларида юқори кучланишли ҳаво тармоғи ВЛ-0,4 СИПда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида 09-00 дан 15-00 гача ўчирилади. Шунингдек, “Заркент”, “М.Ашрафий” ва “Фарғона йўли” кўчаларидаги 646-сонли трансформатор пунктига қарашли ВЛ-0,4 СИП юқори кучланишли ҳаво линиясида таъмир  ишлари амалга оширилаётганлиги мақсадида 11-00 дан 17 -00 гача ўчирилади.

Шунингдек, Чилонзор туманининг 7-мавзесига қарашли 18А, 18Б, 18В, 18Г, ҳамда 179-ўрта таълим мактаб ҳудудига қарашли 6 кВли 1432-сонли трансформаторда мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида вактинча соат 09:00 дан 17:00 кадар электр энергиясида узилиш бўлади.

 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати


Report Page