Тезкор! Сирдарё вилоятида экстремистик гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Тезкор! Сирдарё вилоятида экстремистик гуруҳ аъзолари қўлга олинди


Шу йилнинг 16 июнь куни Сирдарё вилояти Ички ишлар Бошқармаси ва ДХХ Сирдарё вилояти Бошқармаси томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Интернет ижтимоий тармоқлари орқали экстремистик ва террорчилик ташкилотлар аъзоларининг таъсирига тушиб, радикал ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланиб келган яширин гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Гуруҳ аъзолари Интернетнинг “Telegram” мессенжерида виртуал канал ташкил қилиб, у орқали экстремистик ва террорчилик ташкилотларини тарғиб қилувчи аудио ва видеоматериалларни тарқатиб келганлар.

Тезкор тадбир натижасида мазкур жиноий гуруҳнинг Мирзаобод тумани ва Янгиер шаҳарларида яшовчи 20 нафар аъзоси қўлга олинди. Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.


Report Page