БРАЙЛ ёзувидаги хариталар тайёрланмоқда.

БРАЙЛ ёзувидаги хариталар тайёрланмоқда.

Davyergeodezdakastr qo'mitasi Axborot xizmati

Республикамизда 65 мингдан ортиқ кўриш имконияти чекланган фуқаролар истиқомат қилади. Бугунги кунда улар таълим олишлари учун кўплаб адабиётлар БРАЙЛ ёзувига ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастрлари давлат қўмитаси ташаббуси билан  қўмита тизимидаги “Картография” илмий ишлаб чиқариш давлат корхонаси Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти билан ҳамкорликда кўриш имконияти чекланганлар учун Ўзбекистон Республикаси ва Тошкент вилоятининг БРАЙЛ ёзувидаги дастлабки харитасини тайёрлашди.

БРАЙЛ ёзувидаги ушбу хариталар орқали Ўзбекистон Республикаси ва унинг ҳудудий бўлиниши, хайвонат ва ўсимлик дунёси ҳамда қитъа ва океанларнинг жойлашуви тўғрисида қисман маълумотлар ҳамда маҳсус ўқув муассасаларида тахсил олаётган ўқувчиларга география фанини мукаммалроқ ўзлаштириш имконияти яратилади.

Бугунги кунда “Картография” илмий ишлаб чиқариш давлат корхонаси томонидан БРАЙЛ ёзувидаги турли кўриниш ва мавзудаги картографик маҳсулотларни тайёрлаш бўйича технологик линияни ишга тушириш ҳамда ушбу маҳсулотларни кенг миқёсда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


Report Page