БОЗОРЛАР ШАҲАРНИНГ КЎРКИ ҲИСОБЛАНАДИ

БОЗОРЛАР ШАҲАРНИНГ КЎРКИ ҲИСОБЛАНАДИ

Jamshid NOSIROV

Одатда давлатларнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланганлик даражасини билиш учун ўша ернинг бозорларига қараб баҳо берилган. Албатта, бунда бозорларда аҳоли хариди учун қулай шарт-шароитларнинг яратилганлиги, қолаверса керакли маҳсулотлар билан таъминланиши муҳим аҳамият касб этади.

Айни кунларда шаҳримизда ҳам мавжуд бозорларни обод ва ораста бўлиши, харидорлар ва сотувчилар учун қулайликларнинг яратилиши, маҳсулотларни тоза ва шинам жойларда сотилиши учун керакли шарт- шароитларни яратилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шаҳримиздаги Деҳқон бозори нафақат Каттақўрғон шаҳри аҳолисига балки, Каттақўрғон туман фуқароларига ҳам хизмат кўрсатади. Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ушбу Деҳқон бозорида бўлди ва амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

Айни вақтда бозорга кириш ҳудудидаги дорихоналар жойлашган йўлда асфальт қилиш ишларига тайёргарлик кетмоқда. Белгиланган жойларга тош тўкилиб текисланмоқда.

Яқин кунларда ушбу ҳудуддаги асфальтлаш ишлари ниҳоясига етади ва фуқароларнинг бозорга кириш-чиқишлари учун қулай ва обод жойга айланади.  


Report Page