БОШ ВАЗИР КУБОГИНИНГ БИРИНЧИ КУНГИ ФУТБОЛ МУСОБАҚАЛАРИДА ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ЖАМОАСИ ҒОЛИБ БЎЛДИ

БОШ ВАЗИР КУБОГИНИНГ БИРИНЧИ КУНГИ ФУТБОЛ МУСОБАҚАЛАРИДА ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ЖАМОАСИ ҒОЛИБ БЎЛДИ

https://t.me/minenergy_uz

Пойтахтимиздаги  “Бунёдкор” футбол академиясининг машғулот майдонларида Бош вазир кубогининг футбол мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томондан ўтказилаётган ушбу мусобақа вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) бўйича ўтказилмоқда.

Мусобақанинг илк куни, яъни 19 октябрь куни бир қатор натижалар қайд этилган. Хусусан, унда Энергетика вазирлиги ва унга қарашли "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзатом" агентлиги ва Иссиқлик электр станциялари жамоалари  ўз имкониятини кўрсата олди.

Хусусан, якунда Энергетика вазирлиги ва Республика маънавият ва маърифат маркази жамоаси 2:2 (пеналти - 5:3), Товар хом-ашё биржаси ва "Ўзатом" 3:1, "Кафолат" суғурта компанияси ва "Ўбекнефтгаз”  1:0, "Тошшаҳартрансхизмат" ва Иссиқлик электр станциялари  6:1 натижаларга эга бўлди.

Бугун Бош вазир кубогининг 1/32 финал босқичидан ўрин олган қолган учрашувлари ўтказилмоқда

Унинг ярим финал ва финал ўйинлари “Миллий” стадионида бўлиб ўтади.


Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.


Report Page