БОШҚАРУВ МАЖЛИСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

БОШҚАРУВ МАЖЛИСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ


2021 йилнинг 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг мажлислар залида, Адвокатлар палатаси Бошқарувининг 9-сонли мажлиси видеоконференц-алоқаси орқали бўлиб ўтди. Бошқарув мажлисини Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Раиси Алим Эрназаров олиб борди.

Мазкур видеоконферец-алоқаси орқали бўлган Бошқарув мажлисида Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ва барча ҳудудий Бошқарма бошлиқлари, Бошқарув аъзолари ҳамда “Адвокат” журналининг вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб йиғишнинг кун тартиби бўйича белгиланган масалалар юзасидан, Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларини 2020 йилдаги фаолияти юзасидан якуний ҳисоботлари ва уларни муҳокамаси бўлди. Унда ҳудудий бошқарма бошлиқларининг ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг, Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларини 2020 йилдаги молиявий хўжалик фаолиятлари юзасидан якуний ҳисоботи тўғрисидаги маълумотни Адвокатлар палатаси бош бухгалтери Ш.Усмонов маълум қилди. Ушбу таъкидлаб ўтилган барча ҳисоботлар маълумот учун қабул қилинди ва Бошқарув аъзолари томонидан тасдиқланди.

Кун тартибида белгиланган масалалардан яна бири, Адвокатлар палатаси Уставининг 38-бандида кўрсатилган вазифалар ижроси бўйича Бошқарув аъзоларининг 2020 йил давомидаги фаолиятлари юзасидан ҳисоботлари тингланди ва уларни муҳокамаси бўлди.

Шундан сўнг, ҳудудий бошқарма бошлиқларининг фаолиятлари юзасидан таклифлари тингланди ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан истиқболли режалар белгилаб олинди.

https://paruz.uz/post/bosharuv-mazhlisining-navbatdagi-yiilishi-blib-tdi

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати


Report Page