Боласини қийноққа солган маняк ким?

Боласини қийноққа солган маняк ким?

eltuz.com
Салим Абдувалиев ва Алишер Бурхонов

Видеода ҳали эмизикли болачани (катта эҳтимолда чиниқади деб ўйлаб) ҳавога отаётган, оёғидан тутиб, бошини ерга қаратиб, силкитиб-силкитиб ташлаётган ва, чинқириб йиғлашига парво қилмай, оғзини беркитиб, нафас йўлини қисаётган ота ва қийноқдан бутун юзи ва бадани кўкариб кетган ҳолсиз гўдак тасвирлари бутун тармоқни ларгаза солди.

Иккинчи жаҳон уруши пайтида Освенцим концлагерида асирларни қийноққа тутган фашистлар ҳам бу тасвирларни кўрса ҳайратга тушарди.

Бу отани ҳеч хавотирсиз болаларни қийнаб, зўрлаб ўлдирган Чикотило билан бир камерага жойлаб қўйиш мумкин.

Бу ота - болажон ва боласевар миллатнинг типик вакили.

Ота гўдакни қийноққа соларкан она бу қийноқни видеога олади. Садист ота ва мазохист она!

Бутун тармоқ қабоҳатнинг энг чиркин намунасига гувоҳ бўлаётганди.  

Видео тарқалганидан кўп ўтмай Жиззах ИИБ маълумотнома тарқатди.

МАЪЛУМОТНОМА

Алишер Бурхонов ўзбек ва ўрис спортчилари даврасида


Унда жумладан шундай дейилади:

2023 йил 20 декабрь куни Жиззах вилояти ИИБ Жиззах шаҳар ИИБга, Жиззах шаҳри Кимёгар МФЙ А.Навоий кўчаси 24-уйда яшовчи, уй бекаси, 1995 й.т. Ҳамрақулова Зилола ариза билан мурожаат қилиб, 2022 йил май ойидан 2023 йилнинг сентябрь ойига қадар, шаръий никоҳ асосида яшаб келган турмуш ўртоғи Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида доимий рўйхатда туриб, Жиззах шаҳри Наврўз МФЙ У.Қаюмов кўчаси 12-уйда яшовчи, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, 1992 й.т. Бурхонов Алишер Бахтиёр ўғли уни ва вояга етмаган фарзанди, 2022 й.т. Ҳамрақулов Абдуллоҳни дўппослаб, қийнаб келганлигини, агар ушбу ҳолатни кимгадир айтадиган бўлса, ўлдириш билан қўрқитганлигини, бундан ташқари, унга уй олиб беришни ваъда қилиб, 16.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб алдаб келаётганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўрилишини сўраган.

Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2023 йил 20 декабрь куни А.Бурхоновга нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а,б” бандларига асосан 080009/2023-354-сонли жиноят иши қўзғатилган. Фуқаро А.Бурхонов ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, Ш.Рашидов ТИИБ ВСҲга жойлаштирилган.

Ўтказилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида фуқаро А.Бурхоновнинг ҳаракатларида ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми ва 168-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, унга нисбатан ушбу моддалар билан 2023 йил 28 декабрь куни қўшимча айб эълон қилинган.

Аниқланишича, фуқаролар З.Хамрақулова ва А.Бурхоновлар 2020 йилнинг май ойидан бери шаръий никоҳ асосида Тошкент ва Жиззах шаҳарларида яшаб келган бўлиб, ўрталарида 2022 йилда туғилган Ҳамрақулов Абдуллоҳ Алишер ўғли исмли фарзандлари бор.

КЎЧИНСКИЙ МАНЯК

Алишер Бурхонов Салим Абдувалиев уйида меҳмонда


Элтуз 33 яшар Алишер Бурхонов ҳақида қўшимча маълумотларни қўлга киритди.

Бу тадбиркорлик билан шуғулланувчи, спортчи рижжол яқинда қамоққа олинган таниқли тадбиркор Салим Абдувалиевнинг хос йиритларидан бири ҳисобланади.

Ўзи ҳам жиноий тўдага раҳбарлик қилади.

Суратларда унинг Салим Абдувалиев билан Алишер Бурхоновнинг ёнма ён турганини кўриш мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб “жиноят олами”га қарши кенг кўламли амалиёт олиб бориларкан нима учун Алишер Бурхонов ҳозиргача очиқда юргани таажжубланарлидир.

ЖИНОЯТГА ШЕРИК ОНА

Кўпчилик Алишер Бурхонов ва унинг золимлиги ҳақида фикр билдирдию деярли ҳеч ким унинг хотини Зилола Ҳамрақуловани тилга олмади.

Алишер боласини қийнаркан унинг хотини буни бемалол тасвирга туширарди.

У ҳам жиноятга шерик эди. Адолат Зилоланинг ҳам жазога тортилишини талаб қилади.

Бундай шахслар оталик ва оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши зарур! 

Report Page