БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР ГИГИЕНАСИ

БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР ГИГИЕНАСИ

"Бухоро шифокори" газетаси


Шахсий гигиена қоидаларига болалар жуда ёшлигиданоқ одатланиши зарур. Болада асосий физиологик жараёнлар – уйқу, уйғоқлик, овқатланишнинг ўз вақтида алмашиниб туриши, айниқса, боланинг биринчи ёшида катта аҳамиятга эга. Ҳар куни маълум соатларда овқатланиш, ухлаш боланинг ўсиши ва ривожланишига, айниқса, нерв тизимига яхши таъсир қилади.

Ўсмирлар фаолияти гигиенаси.

Ўсиб келаётган организмнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, мактаб ўқувчиларининг машғулот тартиби уларнинг ёшига қараб турлича белгиланади. Уйда дарс тайёрлашга ажратилган вақт 1-синф ўқувчилари учун 1-1,5 соат, 3-4-синф ўқувчилари учун 1,5-2 соат, 5-6-синф ўқувчилари учун 2 соат, 7-8-синф ўқувчилари учун 2,5-3 соат, 9-синф ва коллеж ўқувчилари учун 3-4 соат бўлиши керак. 

Ташқи муҳит гигиенаси.

Болалар ва ўсмирлар гигиенасининг бу қисмида болалар ва ўсмирлар муассасалари лойиҳасини тузиш ва кўришда гигиена тадбирларини кўзда тутиш, жумладан, уларни аҳоли яшайдиган жойларга кўриш, хоналар ёруғ ва иссиқ бўлиши, санитария-техника ишоотлари тўғри қурилиши, тоза ҳаво, ичимлик сув ҳамда болалар учун мўлжалланган жиҳозлар билан таъминланиши керак.

Овқатланиш гигиенаси.

Болаларга тўйимли, мазали ва хилма-хил овқат бериш, овқатда оқсил, ёғ, карбонсув, витамин, минерал тузлар етарли бўлиши керак. Тўғри овқатланиш боланинг турли касалликларга чидамини оширади, ақлий, жисмоний ва меҳнат қобилияти баркамол бўлишини таъминлайди.

Жисмоний гигиена.

Болани ёшлигидан бошлаб тўғри уюштирилган жисмоний тарбия ва чиниқтириш тизимига ўргата бориш катта аҳамиятга эга. Ҳаётининг биринчи ойларида массаж ва жисмоний машқлар билан бирга тоза ҳаводан баҳраманд қилиш, кейинчалик эса солиқни қўллаб баданни артиш, чўмилиш, каттароқ ёшдаги болаларни душга тушириб ёки устидан сув қўйиб чўмилтириш бола организмининг касалликка чидамини оширади ва бақувват қилади.


Вазира ЖЎРАЕВА,

Бухоро шаҳридаги 10-ОП врачи

Report Page