БОЛАЛАР РЕАНИМАЦИЯСИДА ҲАЁТ УЧУН КУРАШ
Бўлимимизга мурожаат қилган ҳар бир бемор учун сифатли парвариш, замонавий даволаш усуллари ва меҳрга асосланган хизмат кўрсатиш устувор вазифа ҳисобланади. Дори воситалари билан таъминлаш доимий назорат остида олиб борилади. Зарур бўлган барча дори-дармонлар, шошилинч ёрдам учун мўлжалланган препаратлар захирада етарли миқдорда сақланади. Дори таъминоти узлуксиз бўлиши беморларга кўрсатилаётган ёрдам самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади.
Бўлимимиз бошқа бўлимлардан ўзининг интенсив ишлаш тартиби билан ажралиб туради. Бу ерда ҳаёт учун курашаётган оғир ҳолатдаги беморларга доимий кузатув,тезкор реакция ва кечаю кундуз узлуксиз парвариш талаб этилади. Бўлим замонавий ускуналар, сунъий нафас олдириш аппаратлари, мониторлар ва шошилинч тиббий ёрдам учун зарур барча техникалар билан таъминланган. Ҳар бир бемор индивидуал назорат остида бўлиб, дори воситалари, муолажалар ва парвариш аниқ, тезкор ва юқори масъулият билан амалга оширилади.
Ҳар бир боланинг тезда тузалиб, оиласи бағрига қайтишида бор билим, маҳорат ва тажрибаларимизни ишга солмоқдамиз.
Нилуфар ЗУХУРОВА,
Болалар жонлантириш бўлими катта ҳамшираси.